World News in Uzbek

“Зеленскийдан сўранг”: БАА президенти Нетаньяхунинг фаластинликларга нафақа тўлаш талабини рад этди

“Зеленскийдан сўранг”: БАА президенти Нетаньяхунинг фаластинликларга нафақа тўлаш талабини рад этди

Фото: Reuters

БАА президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Ғарбий Соҳилдан келган фаластинликларга ишсизлик нафақаси тўлаш ҳақидаги илтимосини рад этди. Бу ҳақда исроиллик манбаларга таяниб Axios хабар берди.

Хабарга кўра, Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён киноя билан Исроил бош вазирига Зеленскийга мурожаат қилишни, сабаби у “кўплаб мамлакатлардан кўп пул олишини ва ёрдам бера олишини” тушунтирган.

БАА президентининг жавоби урушдан кейин Ғарбий Соҳил ва Ғазо секторидаги статус-квони сақлаб қолиш учун тўлов тўламасликларини билдирган кўплаб араб давлатларининг позициясини яна бир бор таъкидлайди.

“Араб давлатлари (Фаластин ҳудудлари — “Дарё” таҳрири) тиклаш учун келади ва ҳозирда содир бўлаётган воқеалар учун тўлов тўлайди, деган қараш орзудир”, — дейди амирлик расмийси Axios нашрига берган интервьюсида.

ҲАМАС ҳужумидан кўп ўтмай, Исроил ҳукумати хавфсизлик нуқтаи назаридан Ғарбий Соҳилдан Исроилга киришни ёпганди. Шундай қилиб, Ғарбий Соҳилда яшаган, аммо урушдан олдин Исроилда ишлаган 100 000 дан ортиқ фаластинликлар энди ўз иш жойларига бора олмади.

Манбаларга кўра, Нетаньяху бир неча ҳафта олдин Муҳаммад бин Зоидга фаластинликлар учун умумий ёрдам сўраб мурожаат қилган. БАА президенти ёрдам беришга тайёрлигини айтган, бироқ амирликлар фаластинлик ишчиларга маош беришга тайёрми ёки йўқми, деган саволга “ҳайратда қолган”.

БАА раҳбари буни қила олмаслигини айтган ва кейин истеҳзо билан Исроил бош вазирига унинг ўрнига Владимир Зеленскийга мурожаат қилишни таклиф қилган ва у кўплаб мамлакатлардан кўп пул олаётганини, балки ёрдам бериши мумкинлигини тушунтирган.

“Қуддус ва Вашингтон БАА, Саудия Арабистони ва бошқа араб давлатлари урушдан кейин Ғазо секторини қайта қуриш масъулиятини ўз зиммасига олишини истайди”, — дейди Исроил ва АҚШ расмийлари.

Бироқ, БАА очиқчасига Ғазо реконструкцияси икки давлат ечимига қаратилган келишувнинг бир қисми бўлмаса, тўламаслигини билдирган.

Читайте на 123ru.net