World News in Uzbek

Эрдўған тўққизинчи марта бобо бўлди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған тўққизинчи марта бобо бўлди. Истанбулда давлат раҳбарининг қизи Сумайя Байроқтор иккинчи фарзандини дунёга келтирди. Эрдўған шифохонага борди ва бола ва она аҳволидан хабар олди. Шунингдек, боланинг қулоғига исмини пичирлади., дея ёзмоқда Кун.uz.

 

Президент ўзининг тўққизинчи набирасига Осим Ўздемир исмини қўйгани маълум бўлди.

 

Туркия давлат раҳбарига шифохонага ташрифи чоғида рафиқаси Эмине Эрдўған ҳамроҳлик қилди.

 

Эслатиб ўтамиз, президент тўққиз нафар набирага эга: қизи Эсра Олбайроқнинг 4 нафар, ўғли Билол Эрдўғаннинг уч нафар, қизи Сумайя Байроқторнинг 2 нафар фарзанди бор.

Читайте на 123ru.net