World News in Uzbek

Самарқандда икки пораҳўр солиқчи 5 йилга қамалди (видео)

Самарқанд тумани ва шаҳридаги икки нафар солиқ инспекцияси ходими пора олгани учун қамалди.   Маълум бўлишича, солиқ инспекцияси ходими Булунғур туманида тадбиркорлик билан шуғулланувчи фуқарога солиқлардан асоссиз ҳисобланган қарздорликни камайтиришда ёрдам беришини айтган. Бунинг эвазига 1000 АҚШ доллари талаб қилади. Ушбу пул эвазига тадбиркорнинг қарийб 300 млн сўмлик солиқ ва пеня қарздорлигини камайтириб бермоқчи бўлади. […]

Самарқанд тумани ва шаҳридаги икки нафар солиқ инспекцияси ходими пора олгани учун қамалди.

 

Маълум бўлишича, солиқ инспекцияси ходими Булунғур туманида тадбиркорлик билан шуғулланувчи фуқарога солиқлардан асоссиз ҳисобланган қарздорликни камайтиришда ёрдам беришини айтган. Бунинг эвазига 1000 АҚШ доллари талаб қилади. Ушбу пул эвазига тадбиркорнинг қарийб 300 млн сўмлик солиқ ва пеня қарздорлигини камайтириб бермоқчи бўлади. Жиноятига туман камерал солиқ текширувлари шуъбаси бошлиғини ҳам шерик қилади.

 

Солиқчи тадбиркордан келишилган пулнинг 500 долларини олаётганида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида солиқ ходимлари Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан айбдор деб топилиб, 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Читайте на 123ru.net