World News in Uzbek

Яқин кунларда Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Яқин кунларда Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Эртага Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массаси кириб келиши, якшанба куни эса антициклон кириб келиши кутилмоқда, ушбу антициклон асосан Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига таъсир этади. Дам олиш кунлари республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Дам олиши кунлари ҳарорат кечалари 2-7 даража илиқ, кундуз кунлари 10-15 даража илиқ атрофида бўлади. Эртага шимолда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади, якшанаба куни кечаси ва кундузи 5-10 даража совуққача пасаяди.

Шу кунларда тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади, 13 январда айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

Пойтахтимизда бугун ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-12 даража илиқ бўлади.

Дам олиш кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кузатилади, шамол ўртача тезликда эсади, 13 январда 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Кечаси ҳарорат 5-7 даража илиқ, кундузи 12-15 даража илиқ атрофида бўлади.

Читайте на 123ru.net