World News in Uzbek

Тошкентда мобил илова орқали 460 млн сўм пул ўғирланди

Тошкент шаҳрида фуқаронинг шахсий ҳисоб рақамидан 460 миллион сўм пул ечиб олинди.

Маълум қилинишича, шу йилнинг 11 январ куни Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига фуқаро мурожаат қилиб, ўз номидаги омонат картасида мавжуд бўлган 460 миллион сўм миқдоридаги пул номаълум шахслар томонидан ечиб олинганини айтган.

Келтирилишича, жиноятчилар жабрланувчининг шахсий маълумотларини қўлга киритиб, унга тегишли пулларни мобил иловалар орқали ўмаришган. ИИББнинг қўшимча қилишича, фирибгарлар далилий ашёлар билан қўлга олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, ушбу шахслардан жабр кўрган ёки уларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга фуқаролардан ИИББга мурожаат қилишлари сўралган.

Bugun.uz

Читайте на 123ru.net