World News in Uzbek

Қарздорлик учун ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган энг кам кафолатланган даромад белгиланмоқда

Қарздорлик учун ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган энг кам кафолатланган даромад белгиланмоқда
Президент «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини ислоҳ этиш ва соҳани рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолади.

2024 йил 1 майдан бошлаб:

фуқаролардан қарздорликлари учун ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган энг кам кафолатланган даромад белгиланмоқда. Бунда:

- даромадларнинг кафолатланган энг кам миқдори фуқароларнинг қарздорликлари бўйича пул маблағларини ундиришда қўлланилади ва белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ярмига мос келади;
- фуқароларнинг банк ҳисобварақларидан, жумладан банк карталаридан ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорлик бўйича пул маблағларини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ярмидаги маблағлар ҳисобидан ушлаб қолиш (ҳисобдан чиқариш) тақиқланади.

Суд ҳужжатлари асосида ижро ҳужжатларини фақат электрон шаклда бериш тартиби жорий этилмоқда. Бунда:

- иқтисодий суднинг ҳужжатлари асосида бериладиган ижро ҳужжатлари фақат электрон шаклда берилади;
- бошқа судлар иши бўйича – қоида тариқасида электрон шаклда;
- суд ҳужжатлари асосида бериладиган ижро ҳужжатлари QR-код билан тасдиқланади ва ЭРИ билан расмийлаштирилади;
- юридик шахслар томонидан суд ҳужжатлари асосида берилган ижро ҳужжатлари ва ижро иши юритиши доирасида қабул қилинган қарорлар ва бошқа ҳужжатлар уларнинг солиқ тўловчи шахсий кабинети орқали олинади ва тақдим этилади;
- жисмоний шахслар Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки интерактив хизматларни кўрсатадиган терминаллар орқали ижро ҳужжатларини олиш ва тақдим қилишлари мумкин.

2024 йил 1 апрелдан бошлаб суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари мажбурий ижроси доирасида мол-мулкни шартнома-воситачилик асосларида сотиш фақатгина мол-мулкни қабул қилишдан уни сотишгача бўлган жараёнларни масофавий мониторинг қилиш электрон тизимини жорий қилган савдо ташкилотлари томонидан амалга оширилади.

Читайте на 123ru.net