World News in Uzbek

Қозоғистонда туғилган ўзбек санъати вакиллари (+фото)

Марҳум ўзбек актёри Тўғон Режаметов 1939 йил, 2 июлда Қозоғистоннинг Сайрам туманида туғилган.

Ўзбекистон халқ артисти, марҳум актёр Риҳсивой Авазов 1942 йил, 10 январь санасида Қозоғистоннинг Турбат қишлоғида туғилган.

Ўзбекистон хизмат кўрсатган артист, актриса Доно Бобохонова 1946 йили, 20 ноябрда Қозоғистоннинг Олма ота вилоятидаги Уйғур туманида туғилган.

Томошабинларга яхши таниш бўлган актёр Турсунбой Пиржонов 1953 йил, 6 сентябрда Қозоғистоннинг ҳозирги Туркистон вилоятида таваллуд топган.

Ўзбекистон хизмат кўрсатган артист Жумадулла Раметов 1955 йил,24 ноябрда Қозоғистоннинг ҳозирги Туркистон вилоятида туғилган.

Шунингдек таниқли санъаткорлар Ғиёс Бойтаев ва Рустам Ғоиповлар ҳам Қозоғистонда туғилиб, вояга етишган.

Читайте на 123ru.net