World News in Uzbek

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогидаги иштирокини кўнгилдагидек натижа билан бошламади

Футбол бўйича Осиё Кубоги гуруҳ босқичининг 1-турида Ўзбекистон терма жамоаси 13 январь, шанба куни Сурияга қарши баҳс олиб борди.

Биринчи бўлимда иккала жамоа ҳам эҳтиёткорроқ ҳаракат қилди ва дарвоза томон аниқ зарбалар берилмади.

Иккинчи бўлим бошида Сречко Катанес бирйўла иккита ўзгаришни амалга оширди. Ҳожиакбар Алижонов ўрнига Шерзод Насруллаев, Ҳожимат Эркинов ўрнига эса Аббосбек Файзуллаев майдонга тушди. Иккинчи бўлимда ўйин жонланди. Ўзбекистон бир неча бор хавфли вазиятларни юзага келтирди. Ҳаттоки, бир вазиятда Машариповнинг тўхтатиб берган тўпини Шукуров дарвоза томон йўналтирди. Бироқ, зарба ноаниқ кетди.

77-дақиқада суриялик футболчи дарвозани ишғол қилди. Бироқ, ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат қайд этди. Учрашув 0:0 ҳисоби билан якунланди ва жамоалар 1 очкодан жамғаришга муваффақ бўлди.

B гуруҳининг иккинчи ўйинида Австралия Ҳиндистон устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Австралияликлар таркибида Жексон Ирвин ҳамда Жордан Бослар гол муаллифларига айланди.

Читайте на 123ru.net