World News in Uzbek

"13 Миллатлар лигаси" халқаро турнирида 7 нафар боксчимиз финалга чиқди

"13 Миллатлар лигаси" халқаро турнирида 7 нафар боксчимиз финалга чиқди

Сербиянинг Сомбор шаҳрида бўлиб ўтаётган “13 Миллатлар лигаси” ўзининг сўнги босқичига етиб келди. Ярим финал жанглари натижаларига кўра, 7 нафар боксчимиз финал йўлланмасига эга чиқишди.

Улар билан танишинг:

-48 кг Саида Раҳмонова

-50 кг Феруза Казакова

-52 кг Азиза Якубова

-57 кг Ситора Турдибекова

-60 кг Райҳона Қодирова

-66 кг Навбаҳор Ҳамидова

-75 кг Азиза Зокирова

Кеча бўлиб ўтган баҳслар натижаларига кўра эса, Мухлиса Хушвақтова, Моҳинабону Абдуллаева, Хадичабону Абдуллаева ҳамда Олтиной Сотимбоевалар бронза медалини қўлга киритишди. Мусобақада бугун дам олиш куни. Финал жанглари эса эртага ўтказилади.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Читайте на 123ru.net