World News in Uzbek

Россияда муҳожирлар рейд вақтида ўтирган ҳолда юришга мажбурланди (видео)

Россияда муҳожирлар рейд вақтида ўтирган ҳолда юришга мажбурланди (видео)

Фото: Central Аsia

Екатеринбургдаги қурилиш объектларида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Россия миграция қонунчилигини “бузганлар” орасида рейдлар ўтказди. Рейд ҳақидаги ҳисобот ўнг қанот фаоллари томонидан “Екатеринбург рус ҳамжамияти” Telegram каналида эълон қилинди. Унга илова қилинган видеодан маълум бўлишича, хавфсизлик кучлари ишчиларни бир қатор ўтирган ҳолда юришга мажбурлаган.

17 январь куни бўлиб ўтган тадбир давомида хавфсизлик кучлари 150 кишининг ҳужжатини текширди. Улардан 8 нафари иммиграция қонунчилигини бузгани аниқланиб, депортация қилиниши кераклиги таъкидланди, 4 нафарига эса ҳарбий рўйхатга олиш учун чақирув қоғози берилди.

Текширув ҳақидаги маълумотни Ички ишлар вазирлигининг Свердловск бош бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Валерий Горелих тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, рейд кўп қаватли турар жой бинолари қурилиши бўйича бир нечта қурилиш объектларида ўтказилган. Якунда полиция Россия Федерациясидан депортация қилиш учун 12 та ҳужжатлар пакетини тузди. Унинг қўшимча қилишича, биргина 2023 йилнинг ўзида Свердловск полицияси 2 586 та шундай қоидабузарни аниқлаб, ҳужжатлаштирган, 2024 йилда эса бундай ишлар вилоятнинг барча муниципалитетларида давом этмоқда.

ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, рейдда бир қанча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари, жумладан “Гром” махсус бўлинмаси аскарлари, ИИВ вилоят бош бошқармаси миграция бошқармаси мутахассислари, шунингдек, Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари иштирок этган.

Ушбу ҳодисадан сўнг Россия Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Татьяна Мерзлякова прокуратура, ФХХ, Ички ишлар вазирлиги ва Екатеринбург Россия Миллий гвардияси ходимлари томонидан ўтказилган рейд ва унда муҳожирларнинг ўтирган ҳолда юришга мажбурланиши ҳолатини текширмоқчи.

“Ҳозир нима юз берганини ўрганяпман. Бизда муҳожирлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи мутахассисимиз бор, лекин у ҳозиргача менга ҳеч нарса демади. Бунга ишонишим қийин. Бундай бемаънилик билан шуғулланишга вақтимиз йўқ”, — деди Мерзлякова.

У бундай ҳолат Екатеринбургга хос эмаслигини таъкидлади.

Читайте на 123ru.net