World News in Uzbek

Электротехника саноати корхонаси Хитой компаниялари билан $70 млн долларлик келишув имзолади

Айни кунларда Давлатимиз раҳбарининг Хитойга давлат ташрифи муносабати билан ўзбек-хитой ишбилармон доиралари иштирокида турли учрашув ва музокаралар бўлиб ўтмоқда.

«Ўзэлтехсаноат» уюшмасига аъзо «Techno Cable Group» компанияси вакиллари ҳам Хитой компаниялари билан музокараларда иштирок этиб, бир қатор ютуқларга эришди. Хусусан, Хитойнинг йирик компаниялари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилаётган энергетика соҳасидаги инвестиция лойиҳалари учун замонавий кабель маҳсулотлари етказиб бериш бўйича умумий қиймати $70 млн долларлик келишув имзоланди.

 

Читайте на 123ru.net