World News in Uzbek

Сурхондарё тоғли ҳудудида икки кишига бўрилар ҳужум қилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Сурхондарё тоғли ҳудудида икки кишига бўрилар ҳужум қилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
Фото: Telegram
Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги Шалқон қишлоғидаги ялангликларда икки кишига тоғдан тушиб келган оч бўрилар ҳужум қилгани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси буни рад этди.

Маълум қилинишича, аҳолида ваҳима уйғотган ушбу воқеа аслида Россиянинг Волгоград вилоятида содир бўлган.

Хабарда қайд этилган Шалқон, Вандоб, Кампиртепа қишлоқларининг тоғларида яшовчи ёввойи ҳайвонлар Экология вазирлиги тасарруфидаги “Сурхон” давлат қўриқхонаси томонидан доимий муҳофазага олинган. Қишнинг қаҳратон совуқ кунларида қўриқхонада мунтазам равишда ёввойи ҳайвонлар учун биотехник тадбирлар амалга оширилиб, ёввойи ҳайвонлар учровчи жойларга озуқабоп емлар ҳамда хашаклар қўйиб чиқилади.

Хабарда илова қилинган расмлар ҳам ушбу ҳолат Сурхондарё вилоятида содир бўлмаганини кўрсатиб турибти. Сабаби мурожаатда белгиланган ҳудудларда жорий йил ҳисобидан қор тушмаганини маълум қиламиз”, — дейилади муносабатда.

Бошқарма ижтимоий тармоқ фаолларидан ҳар қандай хабарларга ишонмасликларини, ҳолатга ишонч ҳосил қилмасдан туриб хулоса чиқармасликларини ва ижтимоий тармоқларга тарқатмасликларини сўради.

Читайте на 123ru.net