World News in Uzbek

Ўзбекистонликларга қайси давлатлар қанча маошли иш таклиф қилмоқда?

Ўзбекистонликларга қайси давлатлар қанча маошли иш таклиф қилмоқда?
Сўнгги ой давомида қатор давлатлар ўзбекистонликлар учун турли соҳаларда вакансиялар тақдим этмоқда. Эндиликда ўзбекистонлик мигрантлар учун анъанага айланган Россия ўрнини кўплаб етакчи мамлакатлар эгалламоқда. Эълонлар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан эълон қилинмоқда.

Хусусан, Германияда ўзбекистонликлар учун 50 минг бўш иш ўрни таклиф қилинмоқда. Хорижий иш берувчилар билан ҳамкорликда Германияда қуйидаги соҳа ва касбларда бўш ўринлари учун фуқароларни таклиф этилмоқда:
- ҳамшира;
- юк автомобили ҳайдовчиси;
- юк ва қишлоқ хўжалиги автомобилларига техник хизмат кўрсатиш;
- меҳмонхона;
- ресторан;
- туризм;
- ҳунармандчилик;
- мехатроника;
- қурилиш ва бошқа соҳалар.

Ойлик маоши:
- Аусбилдунг асосида ишга жалб қилиш — 1000 евродан;
- тўғридан-тўғри ишга жалб қилиш — 2000 евродан бошланади.
Рўйхатдан ўтиш

Германияда ушбу соҳаларда ишлаш истагидаги номзодлар учун республика ҳудудларида немис тили курсларини ташкил этиш имконияти мавжуд.

Шунингдек, илк бор Кореяга 2024 йилда ишга юбориш учун 100 минг нафар ўзбекистонлик танловларга жалб қилинади. Корея Э-9 визаси асосида қуйидаги соҳаларда хорижда ишлаш истагида бўлган Ўзбекистон фуқаролари танловларга жалб қилинади:
- ишлаб чиқариш соҳасида — 22 минг 248 нафар;
- қишлоқ хўжалиги соҳасида — 6 минг 858 нафар;
- хизмат кўрсатиш (меҳмонхона ва ошхона ишлари) соҳасида — 5 минг 403 нафар (асосан аёллар учун);
- қурилиш соҳасида — 2 минг 898 та.

Дастлабки рўйхатдан ўтиш жорий йилнинг 8—14 февраль кунлари амалга оширилади. Номзодлар юқоридаги соҳалардан фақат биттасини танлаши керак. Ойлик маош ўртача 2000-2500 АҚШ долларини ташкил этади.

Кореяда ушбу соҳаларда ишлаш истагидаги номзодлар учун республиканинг барча ҳудудларидаги “Ишга марҳамат” мономарказларида Қирол Сежонг фондининг кореялик профессионал ўқитувчилари томонидан корейс тили курслари ташкил этилган.

Шунингдек, 2024 йил давомида Э-9 ва бошқа ишчи визалари асосида танловлар ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Натижада йил якунига қадар 100 мингга яқин Ўзбекистон фуқаролари танловларга жалб этилади.

Батафсил маълумот учун: +99871 202 33 55, +99871 200 00 61.

Читайте на 123ru.net