World News in Uzbek

Болливуднинг қайси актёри 10 та тилда сўзлаша олади?

Болливуднинг қайси актёри 10 та тилда сўзлаша олади?
Ҳинд кино саноати вакиллари орасида 9 тилда бемалол сўзлаша оладиган машҳурлар борлигини биласизми?

Шоҳрух Хон

Фото: Bollywoodtime
Дунёнинг турли бурчакларида минглаб мухлисларига эга бўлган Болливуд қироли она тилидан ташқари яна учта: инглиз, урду ва каннада (дравид тили) тилида гаплаша олади. Бундан ташқари у немис тилини яхши тушунади.

Амитабҳ Баччан

Фото: Bollywoodtime
Уттар-Прадеш штатида дунёга келган Баччаннинг отаси ҳинд шоири бўлган. Актёр ҳинд, инглиз, урду ва панжоб тилларида гаплаша олади. Бундан ташқари бенгал тилини ҳам оз-моз билади.

Таапси Панну

Фото: Bollywoodtime
Таапсига фильмларда турли тилларда гаплаша оладиган бир-бирига ўхшамаган қаҳрамонларни гавдалантириш жуда ҳам ёқади. У ҳинд, панжоб, тамил, телугу ва инглиз тилида бемалол гаплаша олади.

Кангана Ранаут

Фото: Bollywoodtime
Актрисанинг ёшлигида инглиз тилида яхши гаплаша олмагани карьерасига салбий таъсир қилган. Аммо Кангана ўзини қўлга олиб яхшилаб тил ўрганишга киришган. Бугунги кунда инглиз тилида бемалол сўзлаша оладиган актриса француз ва ҳинд тилини ҳам яхши билади.

Асин

Фото: Bollywoodtime
Карьерасини Ҳиндистоннинг жанубий ҳудудларида бошлаган актриса фаолиятини кейинроқ Болливудда давом эттирган. Асин еттита: тамил, телугу, малай, инглиз, италян ва француз тилида сўзлаша олади.

Дипика Падуконе

Фото: Bollywoodtime
Дипика Данияда бадминтон бўйича чемпион Пракаш Падуконенинг оиласида дунёга келган. Нафақат Болливуд, балки Голливуд фильмларида ҳам суратга тушган актриса ҳинд, инглиз ва тулу тилларини яхши билади. “Пику” фильмида суратга тушиш учун бенгал тилини ўрганишига ҳам тўғри келган.

Ваани Капур

Фото: Bollywoodtime
Ваани Капур тамил, телугу, инглиз ва ҳинд тилидан ташқари француз тилида ҳам гапира олади.

Айшвария Рай

Фото: Bollywoodtime
Дунё гўзали Айшвария она тили — тулудан ташқари яна саккизта: ҳинд, бенгал, инглиз, тамил, маратхи, телугу, каннада ва урду тилларини яхши билади. Шунингдек, испан тилидан ҳам бир оз хабардор.

Видья Балан

Фото: Bollywoodtime
Актрисалик маҳорати ва турли ролларни қойилмақом ижро қилиши билан яхши маълум бўлган Видья олтита: тамил, ҳинд, бенгал, маратхи, малай ва инглиз тилини билади.

Манба: daryo.uz

Читайте на 123ru.net