World News in Uzbek

Телеканал бош муҳаррир ўринбосари ўз ходимига тегажоғлик қилгани учун 3 суткага қамалди

Телеканал бош муҳаррир ўринбосари ўз ходимига тегажоғлик қилгани учун 3 суткага қамалди
МТРК таркибидаги телеканаллардан бирига раҳбарлик қилиб келган масъул шахс қўл остидаги ходимига тегажоғлик қилгани учун 3 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Қарор нусхаси
Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди судьяси А.Мирзахановнинг қарорида келтирилишича, TВ’да бош муҳаррир ўринбосари сифатида ишлаб келган Ш.Ҳ. 27 январь куни телеканалда ишловчи ходима аёлни алдаб, иш жойига чақириб, унга шилқимлик қилган.

Жабрланувчининг билдиришича, судланувчи унинг устози бўлган. Ўша куни эркак аёлни бурчакка тақаб, ўпмоқчи бўлган. Шундан сўнг, аёл ИИБга мурожаат қилган.

Аёл бош муҳаррир ўринбосарининг бундай хатти-ҳаракатлари анчадан буён бўлиб келаётганлигини, бу ҳолатдан сўнг асабийлашиб қолганлигини билдириб, суддан эркакка нисбатан қонуний чора кўришни, унга етказилган маънавий зарарни ундириб беришни сўраган.

Судда эркак юқорида кўрсатиб ўтилган қилмишларига иқрор эканлигини, ҳозирда бундан пушаймонлигини билдирган.

Суд қарори билан TВ масъули Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси 1-қисми (шаҳвоний шилқимлик қилиш)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Читайте на 123ru.net