World News in Uzbek

Мбаппе 6 йил ичида илк бор ПСЖда захирада қолдирилди ​​​​​​​

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе «Лилль» (3:1)га қарши Лига 1 21-тур доирасидаги ўйинни захирадан кузатди.

25 ёшли француз парижликлар таркибида фаолиятида учинчи бор Франция чемпионати доирасидаги ўйин қайдномасига кирди ва майдонга тушмади. У бунга қадар «Нант» (2017 йил ноябрь) ва «Монако» (2018 йил апрель) билан ўйинларда захирада қолганди.

Мбаппе 2023/24 йилги мавсум ПСЖ таркибида Лига 1да 19 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол ва 4 та ассист қайд этди. ПСЖ Франция чемпионати турнир жадвалида 21та ўйинда 50 очко жамғарган ҳолда етакчилик қилмоқда.

Читайте на 123ru.net