World News in Uzbek

Фарғона вилоятида 755 минг долларни четга ноқонуний олиб чиққанлар ушланди

Фарғона вилоятида 755 минг долларни четга ноқонуний олиб чиққанлар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Боғдод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “B.E.” МЧЖ масъул шахсларининг ноқонуний ишлари аниқланган.

Жумладан, “B.E.” МЧЖ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиб, МЧЖнинг экспорт маҳсулотларини ташишда транспорт хизматларини маҳаллий транспорт корхоналари кўрсатган бўлса-да, “E.I.” хорижий корхонаси билан транспорт хизмати кўрсатиш бўйича шартномалар тузишга эришган.

Сўнг ушбу корхонага 755 минг доллар ўтказиб, пулни четга ноқонуний олиб чиққан. Шунингдек халқаро транспорт юк хатларини сохталаштириш йўли билан жами 3,7 млрд сўм субсидия маблағларини олишга эришиб, пулларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Читайте на 123ru.net