World News in Uzbek

Туркияда 9 нафар кончи билан алоқа узилди

Туркиянинг Эрзинжон шаҳридаги олтин конида содир бўлган кўчкидан сўнг 9 нафар кончи бедарак йўқолган. Бу ҳақда Аnadolu агентлиги хабар берди.

Туркия ички ишлар вазири Али Ерликаянинг маълум қилишича, 9 нафар кончи жабрланган ва улар билан алоқа узилган. Воқеа жойига кўплаб қидирув-қутқарув гуруҳлари (тахминан 400 киши) жўнатилди.

Мамлакат президенти Ражаб Таййип Эрдоған қидирув-қутқарув ишлари учун барча ресурсларни сафарбар қилиш бўйича кўрсатма берди.

“13 февраль куни соат 14:00 атрофида Эрзинжон вилоятининг Илич туманидаги конда кўчки содир бўлиб, ишчилар кўчки остида қолиб кетгани маълум қилинди. Бошқармамиз ходимлари жўнатилди, биз воқеани кузатиб боряпмиз”, — деди Туркия табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси.

Эрзинжон губернатори Ҳамза Айдогду Фурот дарёсига цианид оқиши ҳақидаги даъволарни рад этиб, кўчкидан бошқа муаммо йўқлигини айтди.

Шунингдек, Туркия Ички ишлар вазири Али Ерликая TRT News жонли эфирида маълум қилишича, кондан олинган тупроқ бу ерда тўпланиб қолган ва ҳодисага тупроқ тўпланишининг ҳаракати сабаб бўлган.

 

Читайте на 123ru.net