World News in Uzbek

Қозоғистон наркотик истеъмол қилишда етакчи давлатлар ўнлигига кирди. Ўзбекистон-чи?

Қозоғистон наркотик истеъмол қилишда етакчи давлатлар ўнлигига кирди. Ўзбекистон-чи?
Фото: Getty Images
Қозоғистон дунё бўйлаб наркотик истеъмол қилиш рейтингида 8-ўринни, Ўзбекистон эса 95-ўринни эгаллади. World Population Review ташкилоти сайтида тегишли маълумот эълон қилинди.

World Population Review таҳлилчилари ҳар йили БМТнинг Наркотиклар бўйича Жаҳон ҳисоботи ва ЖССТнинг глобал обсерваторияси маълумотларига таяниб, тақиқланган моддаларни истеъмол қилиш бўйича мамлакатлар рейтингини тузади.

Наша дунёдаги энг кенг тарқалган гиёҳванд модда бўлиб қолмоқда. 2022 йилги Жаҳон наркотиклар ҳисоботига кўра, у154 та мамлакат ва ҳудудларда, опиум эса 57 та давлатда энг кўп етиштирилган гиёҳванд моддага айланган. Кокаин ишлаб чиқариш учун қайта ишланадиган кока ўсимлиги эса саккиз мамлакатда етиштирилади.

Гиёҳванд моддалар энг кўп истеъмол қилинадиган 10 та давлат:
1. АҚШ — америкаликларнинг тахминан 6 фоизи гиёҳванд моддаларни истеъмол қилади. Шу сабабли, таҳлилчиларнинг фикрига кўра, мамлакат аҳолиси соғлом турмуш тарзининг 6,7 йилини йўқотади;
2. Эстония — аҳолиси умрининг беш йилини йўқотади;
3. Беларусь — фуқаролари гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш туфайли ўртача 4,1 йил умрини йўқотади;
4. Монголия — 4 йил;
5. Канада — 3,9 йил;
6. Гренландия — 3,9 йил;
7. Россия – 3,8 йил;
8. Қозоғистон – 3,7 йил;
9. Бирлашган Араб Амирликлари – 3,7 йил;
10. Дания – 3,6 йил.

Марказий Осиё бўйича кўрсаткичлар эса қуйидагича:
- Қирғизистон 23-ўрин;
- Туркманистон 41-ўрин;
- Тожикистон 76-ўрин;
- Ўзбекистон 95-ўрин.

Эътиборли жиҳати 2022 йилда жаҳондаги афюннинг 80 фоизини етиштирган Афғонистон рейтингда 170-ўринни қайд этди. Эҳтимол бу “Толибон” томонидан гиёҳвандларни оммавий даволаш ва наркотик етиштиришни тақиқлаш билан боғлиқ олиб борилаётган кампания натижаси бўлиши мумкин.

2023 йил Мьянма афюн етиштириш бўйича Афғонистонни ортда қолдириб, дунёда етакчига айланган эди. Афғонистонда “Толибон” туфайли кўкнори етиштириш 95 фоизга камайган: йиллик ишлаб чиқариш — 333 тонна, Мьянмада эса бу 1 080 тоннага баҳоланган.

Читайте на 123ru.net