World News in Uzbek

Жаҳонгир Отажоновнинг яна бир бор уйлангани ростми?

Жаҳонгир Отажоновнинг яна бир бор уйлангани ростми?
Фото: Ижтимоий тармоқ
Ижтимоий тармоқларда хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг оила қургани билан боғлиқ сурат ва видеолар тарқалди. Баъзи ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу маълумотлар эски эканлиги ва хонанда у билан аллақачон ажрашиб бўлгани ҳақида ёзишди. “Дарё” мухбири хонанданинг маъмури билан боғланиб, масалага ойдинлик киритди.

— "Бу маълумотлар ҳақиқатан ҳам эски. Жаҳонгир Отажоновнинг шахсий ҳаётида бундай ўзгариш йўқ. Эски видео ва суратлар нега қайтадан “жонланиб” қолганидан хабаримиз йўқ", — дейди хонанданинг маъмури.

Маълумот ўрнида айтамиз, етти фарзанднинг отаси Жаҳонгир Отажонов бир муддат аввал бўйдоқ эканлигини маълум қилганди.

Читайте на 123ru.net