World News in Uzbek

Японияда сунъий интеллект ёрдамида “рашк” таъмига эга нон тайёрланди

Японияда сунъий интеллект ёрдамида “рашк” таъмига эга нон тайёрланди
Япониядаги “Кимурая” номли новвойхона эгаси ёш харидорларни жалб этиш мақсадида сунъий интеллектдан фойдаланди. Компания таъкидлашича, Рен АИ Пан (Романтик нон) номли янги маҳсулот турли ҳиссиётларни татиб кўриш имконини беради.

Гинза Кимурая дўкони
Лойиҳадан икки турдаги технология: NEC Enhanced Speech — ёзма матнни нутққа айлантириш ва NEC Data Enrichment — матндаги ҳиссиётларни ҳосил қилишдан фойдаланган.

Нейротармоқдан реалити шоудаги иштирокчилар суҳбатини анализ қилиш сўралди. Сунъий интеллект 15 соатлик танишув кўрсатувлари видеоси ва 35000 та севги ҳақидаги қўшиқларни эшитиб кўрди.

Фото: NEC
Натижада сунъий интеллект аксарият инсонларни севги билан боғлайдиган бешта аспектни аниқлади: илк учрашув, танишув, ўзаро севги, рашк ва қалб кўз ёшлари. Сўнг нейротармоқ ушбу ҳислар таъмини етказиб берувчи масаллиқлар рўйхатини аниқлаб берди.

Фото: NEC
“Илк учрашув” нонининг иси ширин пахтадек, “рашк” нони қизил картошка, трюфель ёғи ва майиз таъмига, “синган қалб кўз ёшлари” эса олмали сидр ва узум суви таъмига эга бўлди.

Бундай нонни татиб кўрган бўлармидингиз?

Читайте на 123ru.net