World News in Uzbek

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида камида биттадан ҳоспис қурилади

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида камида биттадан ҳоспис қурилади
2024 йил охирига қадар Тошкент, Нукус шаҳарлари ва Ўзбекистоннинг барча вилоят марказларида талабдан келиб чиқиб, оғир гематологик, онкологик ва клиник иммунологик касалликлари бор беморларга паллиатив ёрдам кўрсатувчи камида битта ҳоспис ташкил этилади.

«Ўзбекистон — 2030» стратегиясини 2024 йилда амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланган президент фармонига кўра, ҳосписларни ташкил этиш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва фаолиятига доимий кўмаклашиш лойиҳалари учун Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан грантлар эълон қилиб борилади.

Ҳосписларни ташкил этишга Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари масъул этиб белгиланди.

Читайте на 123ru.net