World News in Uzbek

Неймар Дани Алвеснинг жазо муддатини камайтиришлари учун каттагина пул тўлаган

Неймар Дани Алвеснинг жазо муддатини камайтиришлари учун каттагина пул тўлаган
"Ал Ҳилол" ҳужумчиси Неймар "Барселона" ва Бразилия термасидаги собиқ жамоадоши Даниэль Алвесга ёрдам берди.

Алвес 2022 йилда Каталониядаги тунги клубда бир аёлни зўрлаганликда айбланиб, 2023 йил январь ойидан буён ҳибсда ушлаб турилганди. Аввалига 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкинлиги айтилган Дани бир неча кун аввал 4,5 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Бироқ масалага Неймар аралашган ва суд харажатларига ёрдам бериш мақсадида 150 000 евро тўлаб берган. Бу пулларнинг маълум қисми жабрланувчига компенсация сифатида тегади ва бу ҳолат суднинг якуний қарорини ҳам юмшатилишига замин яратди. Шунингдек, Неймар Алвесни ҳимоя қилиш учун ўзининг энг яхши адвокатларидан бири Густаво Ксистони "ишга солган".

Читайте на 123ru.net