OzodNazar: Истеъмолчилар “Ижтимоий меъёр” қайта кўриб чиқилишини талаб қилмоқда
![OzodNazar: Истеъмолчилар “Ижтимоий меъёр” қайта кўриб чиқилишини талаб қилмоқда](https://gdb.rferl.org/01000000-0aff-0242-1056-08dc9c293796_tv_w800_h450.jpg)
Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси ва газ учун тарифлар оширилажаги эълон қилинганидан сўнг кўтарилган баҳс-мунозаралар бир муддат давом этиб, тўхтаб қолган эди. Тўхтаб қолган мунозаралар янги ой бошланиши биланоқ яна авж олди. Бу мунозаралар тарифдан кўра, ўрнатилган ижтимоий меъёрларга оид.