World News in Uzbek

Россия ҳукумати маҳаллий депутатларнинг илтимосига биноан рус тилини ривожлантириш доирасида Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги мактабларbга ўқув дарсликлар берди

Россия ҳукумати маҳаллий депутатларнинг илтимосига биноан рус тилини ривожлантириш доирасида Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги мактабларbга ўқув дарсликлар берди

Қирғизистон Жогорку Кенеш депутатининг маслаҳатчиси Дилмурод Раҳмонов ва Ўш шаҳар Кенгаши депутати Дилафруз Раҳмоноваларнинг ташаббуси билан Ўш шаҳрининг Қизилқишлоқ қишлоқ ҳудудида жойлашган мактабларга рус тилидаги ўқув дарсликларини ва услубий қўлланмаларни олиш учун Россотрудничествога талабномалар юборилди.

2024-йил янги ўқув йили бошида Қизилқишлоқ қишлоқ ҳудудида жойлашган: М. Собиров номидаги, М. Ғозиев номидаги, Т. Омурзаков номидаги, Муқимий номидаги, Ойбек номидаги мактабларга Россотрудничество ташкилоти томонидан дарсликлар ва ўқув қўлланмалари совға сифатида берилди. Дарсликларни бериш маросими 2 ва 3 сентябр кунлари бўлиб ўтди. Дарсликлар мактаб директорлари ва педагогик жамоалар томонидан қабул қилинди.

Қирғизистон Жогорку Кенеш депутатининг маслаҳатчиси Дилмурод Раҳмонов ва Ўш шаҳар Кенгаши депутати Диляфруз Раҳмонова Ўш шаҳридаги Россотрудничество раҳбари Дмитрий Аврамдан маҳаллий ўқитувчиларнинг малакасини оширишни ташкил этиш ва Ўш мактаблари битирувчиларини Россия университетларига ўқишга юбориш учун яқиндан ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишиб олишди.

Суратош қишлоғидаги 66-мактаб директори яқин кунларда етакчилик қилган мактабга рус тилида дарсликлар олиш учун Россотрудничествога мурожаат қилиши ҳақида келишиб олди.

Читайте на 123ru.net