Панама президенти Трампнинг таҳдидларига қандай жавоб қайтарди?
Коллаж: AFP
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп мамлакат Панама каналини қайтариб олиши билан таҳдид қилганди. Панама президенти Хосе Рауль Мулино бунга жавоб қайтарди.
Мулинонинг сўзларига кўра, канал Панамага тегишли ва мамлакат тарихининг бир қисмидир. Сиёсатчи мамлакат мустақиллиги билан суверенитет музокара мавзуси бўлиши мумкин эмаслигини айтди.
"Панама каналининг ҳар бир метри Панамага тегишли ва шундай бўлади. Мамлакатимиз суверенитети ва мустақиллиги муҳокама мавзуси бўлиши мумкин эмас", деди Мулино.
Бунга жавобан Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида кинояли тарзда “Кўрамиз” ва “АҚШ каналига хуш келибсиз” деб ёзди.
Панама канали халқаро аҳамиятга эга бўлган энг муҳим транспорт сув йўлларидан бири ҳисобланади. У бутунлай Панама ҳудудида жойлашган бўлиб, Панама Тинч океан кўрфазини Кариб денгизи ва Атлантика океани билан боғлайди. Канал АҚШда қурилган ва 1914 йилда фойдаланишга топширилган. Америка маъмурлари денгиз йўли устидан назоратни 1999 йил 31 декабргача сақлаб турган, шундан сўнг у Панама ҳукуматига ўтказилган.
Маълум бўлишича, Панама шлюзларидан ўтаётган юкларнинг асосий қисми Қўшма Штатларга тегишли. 2024 йилда Америка кемалари канал орқали 160 миллион тонна юк ташиган, бу канал мижозлари умумий сонининг тўртдан уч қисмини ташкил этган. Иккинчи ўринда Хитой туради. Унинг кемалари 45 миллион тонна юк ташиган. Кейинги ўринларда Япония (30 миллион) ва Жанубий Корея (19 миллион) жойлашган.
Бундан олдин Дональд Трамп агар Америка кемалари учун транзит божлари пасайтирилмаса, Панама каналини Вашингтон назоратига қайтариш билан таҳдид қилганди.