Башар Асаднинг рафиқаси нега ажрашишга ариза берди?
Фото: AFP
Сурия президенти Башар Асаднинг рафиқаси Асма Асад ажрашиш учун Россия судига ариза берди ва даволаниш учун Буюк Британияга кетмоқчи. Бу ҳақда Haber Тurk хабар берди.
Асма Асад қон саратонининг оғир шаклига чалинган. У даволаниш учун турмушга чиққунга қадар яшаган Британияга бормоқчи. Турк нашрининг маълумотига кўра, Асма Асад мамлакатга кириш учун эри билан ажрашиши керак. Чунки “ажрашиш мамлакатга кириш учун асосий шарт” ҳисобланади.
Шунингдек, Асма Асад суд орқали Москвадан чиқиб кетишга рухсат олмоқчи. Бироқ амалдаги тақиқнинг аниқ сабаблари ошкор этилмаган. Тахминларга кўра, бу Россияда бошпана олиш учун ҳужжатлар вақтинча олиб қўйилгани билан боғлиқ. Башар Асаднинг ўзи Россияда қаттиқ чекловларга дуч келаётгани айтилмоқда.
Унга Москва ҳудудини тарк этиш ва бирон-бир сиёсий фаолият билан шуғулланиш тақиқланган. Бундан ташқари, Россия ҳукумати Башар Асаднинг молиявий активларига киришни музлатиб қўйган. Шунга ўхшаш ҳолат унинг укаси Моҳир Асадга ҳам тегишли бўлиб, унинг бошпана олиш ҳақидаги аризаси ҳали ҳам кўриб чиқилмоқда.
Россия президенти Владимир Путин собиқ суриялик ҳамкасби Москвага келганидан бери у билан ҳали учрашмаган. Аммо буни яқин вақтларда амалга оширишни режалаштирмоқда.