World News in Uzbek

Россияда жамадон ичидан 31 ёшли ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилгани бўйича қўшимча маълумот

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида жамадон ичидан ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди. Яъни жорий йил 21 декабрь куни шаҳарнинг Ольга Бергголц кўчасидаги турар-жой биноси ертўласидан ичида аёл кишининг жасади бўлган жамадон топилган.

Маълум бўлишича, ушбу манзилда марҳума яна бир 24 ёшли ўзбекистонлик эркак билан яшаб келган. 2024 йил 10 декабрь куни эркак Ўзбекистонга қайтганидан сўнг аёлнинг қариндошлари аёлни қидиришни бошлаган ва РФ ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилган.

Қайд этилишича, қотиллик 9 декабрь куни соат 19:00 ларда содир бўлган. Ўзаро юз берган жанжалда эркак аёлни ёстиқ билан бўғиб ўлдирган. Шундан кейин қотил жасадни сафар сумкасига жойлаштириб, уйнинг ертўласига олиб тушган ва кўмиб қўйган.

Ҳозирда ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Читайте на 123ru.net