World News in Uzbek

Исроил фавқулодда ҳолатни бир йилга узайтирди

Фото: “Спутник”
Исроил парламенти (кнессет) мамлакатда фавқулодда ҳолат режимини яна бир йилга — 2025 йил 25 декабргача узайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.

Тегишли таклифни 120 депутатдан 29 нафари қўллаб-қувватлаган, яна етти нафари қарши овоз берган, қолганлари эса қатнашмаган ёки бетараф қолган.Бу билан кнессет ўзининг ташқи ва хавфсизлик сиёсати қўмитаси ҳамда адлия қўмитаси тавсияларига амал қилган. Фавқулодда ҳолат ҳукуматга фавқулодда фармонлар, хусусан, миллий қонунчиликка нисбатан устувор кучга эга бўлган қарорлар чиқариш имконини беради.

Кнессет охирги марта 2024 йилнинг май ойида Исроилдаги фавқулодда ҳолат режимини узайтирганди. Аммо ўшанда унинг амал қилиш муддати олти ой бўлган.

Яқин Шарқдаги зиддиятнинг кучайиши

Минтақадаги вазият 2023 йил 7 октябрда кескинлашди. ҲАМАС Исроилга кенг кўламли ҳужум уюштирди. Яҳудий давлати эълон қилган маълумотларга кўра, 1200 га яқин одам ҳалок бўлди. Шунингдек, 250 дан ортиқ одам гаровга олиниб, Ғазо секторига олиб кетилди. Гаровга олинганларнинг бир қисми озод қилинди, айримлари ҳалок бўлди.

Бунга жавобан Исроил ҲАМАСга қарши уруш эълон қилди. Қуруқликдаги операция ва Ғазо секторини бомбардимон қилиш пайтида 45,3 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди. Статистикада шифохоналарда ўлган фаластинликлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Читайте на 123ru.net