World News in Uzbek

Қозоғистонда қулаган самолётнинг "қора қути"си топилди (видео)

Фото: Reuters
Azerbaijan Airlines авиакомпаниясининг Қозоғистонда ҳалокатга учраган самолётининг қора қутиси Ақтауда топилди. У жиноят ишига қўшиб қўйилади. Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари авиаҳалокат сабабларини ўрганиш билан шуғулланади.

Жиноят иши қўзғатилди ва барча зарур тадбирлар амалга оширилмоқда. Самолётнинг қора қутиси топилди, терговчиларга топширилди ва у ишга қўшилади”, деди Қозоғистон транспорт прокуратураси вакили.

Транспорт вазири Марат Қарабоевнинг айтишича, авиаҳалокатда жами 38 киши ҳалок бўлган. Самолёт экипажининг беш аъзосидан уч нафари омон қолган, икки нафари вафот этган.

Йўловчилар ҳақида: Озарбайжондан бортда 37 киши бўлган, улардан 23 нафари ҳалок бўлган, 14 нафари омон қолган. Қирғизистондан уч киши бўлиб, учови ҳам тирик қолган. Россиядан 16 йўловчи бўлган, еттитаси ҳалок бўлган, тўққиз нафари омон қолган. Қозоғистондан олти йўловчи бўлиб, афсуски, ватандошларимизнинг барчаси ҳалок бўлган”, деди вазир.

Бош вазир ўринбосари Қанат Бозумбаев ҳалокатнинг ҳатто дастлабки сабабларини ҳам келтирмади. У самолётдаги тешикларнинг фотосуратларини кўргани ва улар ўқ теккан изларга ўхшашини айтди.

Тергов-тезкор гуруҳи аллақачон ташкил этилган. Мен билан бирга суд-тиббиёт экспертлари ва авиация администрациямизнинг мутахассислари келди. Транспортдаги ҳаво ҳодисаларини улар текширади. Жиноий иш доирасида улар маълумотларни тўплайди, экспертизалар ўтказади ва қулаш сабабини аниқлаб беради. Асоссиз бирор нарса айта олмайман. Одамлар тарқатаётган маълумотларни кўриб чиқдим... Самолёт ерга қулаб, ағдарилиб кетгунча кўп нарсалар содир бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳозирча хулоса чиқаришдан ўзимни тияман”, деди вазир ўринбосари.

Қозоғистондаги авиаҳалокат

Бокудан Грознийга J28243 рейсини амалга ошираётган Embraer 190 самолёти 25 декабрь куни эрталаб Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида ҳалокатга учради. Диспетчерлар Грозний ва Махачқалъада қўнишни рад этганидан кейин лайнер мажбурий қўнишни амалга оширишга уринди. Ақтау аэропортига бир неча километр қолганда у қулаб тушди, портлаб, ёниб кетди. Бурун қисми тўлиқ ёниб кетган, дум қисмида эса омон қолганлар бор.

Дастлабки маълумотларга кўра, камида 29 нафар тирик қолган йўловчи айнан шу қисмда бўлган. Улар касалхонага олиб келинган. Озарбайжон прокуратураси ҳалокат пайтида 32 киши омон қолганини маълум қилди, аммо бу якуний маълумот эмас.

Читайте на 123ru.net