Моуриньо Шомуродовдан кейин яна бир ўзбек футболчиси билан ишлашни ўйламоқда
“Ланс”да порлаётган Абдуқодир Ҳусановга даъвогарлик қилаётган “топ-5” лигаларидаги жамоалар қаторига Туркиянинг энг номдор клублари ҳам қўшилди. Хусусан, машҳур мураббий Жозе Моуриньо талаби билан “Фенербаҳче” 20 ёшли ўзбек ҳимоячиси учун курашмоқда.
Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) Абдуқодир Ҳусановни дунёнинг 21 ёшгача бўлган энг зўр марказий ҳимоячиси, деб эълон қилганидан кейин хориж клублари ҳамюртимизга янада жиддийроқ эътибор қарата бошлади.
Туркиянинг нуфузли манбаларидан birincihaber.com.tr портали “Фенербаҳче”нинг танлови ҳақида батафсил маълумот тарқатди.
- Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) экспертлари томонидан энг яхши ёш марказий ҳимоячилар рейтингида биринчи ўринга қўйилган Абдуқодир Ҳусановга “Фенербаҳче” даъвогарлик қилмоқда. 20 ёшли ҳимоячи “Ланс”да 16 та учрашувда иштирок этиб, жами 1219 дақиқа ҳаракат қилди ва битта ассист ҳам қайд этди.
Али Коч президентлик қилаётган клуб бош мураббий Жозе Моуриньога ёқиб қолган ўзбек футболчиси трансфери борасида барча керакли чораларни кўради, - деб ёзмоқда birincihaber.com.tr портали.
Маълумот ўрнида келтириб ўтамиз, Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) тузган 21 ёшгача бўлган жаҳон футболидаги энг яхши марказий ҳимоячилар рейтинги қуйидагича кўриниш олган:
1. Абдуқодир Ҳусанов (“Ланс”)
2. Пьетро Комуццо (“Фиорентина”)
3. Матте Сметс (“Генк”)
4. Витор Рейс (“Палмейрас”)
5. Кристиан Москера (“Валенсия”)
6. Ясин Озжан (“Касимпаша”)
7. Энри Чейз (“Штутгарт”)
8. Рон Ансельмино (“Бока Хуниорс”)
9. Томас Авилес (“Интер Майами”)
10. Нильс Заттерстрем (“Мальмё”).
Таъкидлаш жоизки, Жозе Моуриньонинг ўзбек футболчиси билан ишлаш тажрибаси бор. Айнан португалия мутахассис таклифи билан 2021 йилнинг ёзида Элдор Шомуродов “Женоа”дан “Рома”га трансфер қилинган.
Италиялик манбалар Моуриньо Элдор Шомуродовни анча олдиндан танигани ва иқтидорини юқори баҳолагани учун ҳам “Рома”даги лойиҳага жалб қилганини ёзган эди.