АҚШда юк машинаси ўнлаб одамни босиб кетди
АҚШ жанубидаги Луизиана штатининг Янги Орлеан шаҳрида юк машинани шаҳар марказида Янги йилни нишонлаётган оломон устига юриши натижасида камида 10 киши ҳалок бўлган, 30 дан зиёд одам яраланган. Юк машинаси ҳайдовчиси одамларга қарата ўт очиб, полиция билан ҳам отишмага киришган, пировардида икки нафар полициячи яраланган.
Полиция вакиллари юк машинасининг одамлар устига ҳайдалиши имкон қадар кўпроқ кишига зарар етказиш мақсадида режаланган ва қасддан амалга оширилган иш бўлганини расман...