Россияда эркак қарзи сабаб қорбобо кийимида келиб дўкон эгасини отиб ўлдирди
Фото: Россия тергов қўмитаси
Россиянинг Канаш шаҳридаги дўконлардан бирида ғалати қотиллик юз берди. Тергов қўмитаси хабарига кўра, қорбобо кийимидаги эркак дўконга кириб, унинг эгасига қарата ўқотар қуролдан ўқ узган.
«Эркак тан жароҳатлари туфайли ҳодиса жойида вафот этди», дейилади хабарда.
Гумонланувчи 3 январ куни Канаш туманидаги қишлоқлардан биридаги яшаш жойида қўлга олинган.
Тергов маълумотларига кўра, қотилликка дўкон эгасининг гумонланувчидан қарздорлиги сабаб бўлган.
Ҳолат бўйича Россия Жиноят кодексининг 105-моддаси (қотиллик) билан иш очилган. Тергов гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашни сўрамоқчилигини маълум қилган.