Абдуқодир Ҳусанов мухлислари учун ёқимли хушхабар...
Франция футболи, хусусан Лига 1 иштирокчиси “Ланс” фаолиятини мунтазам ва батафсил ёритиб келаётган нуфузли манба – le11hdf.fr портали жамоанинг 2024 йилдаги энг яхши футболчиси номини эълон қилди.
Ушбу портал ғолиб номини аниқлашда мухлислар кўмагидан фойдаланди. “Ланс” ишқибозлари сайт орқали ташкил қилинган сўровномада ўзлари йил давомида энг яхши ўйинчи, деб ҳисоблаган футболчиларга овоз берди.
Таҳририят ҳар ой овоз бериш йўли билан аниқланадиган энг яхши футболчилар ва ой лауреатларининг умумий кўрсаткичларини жамлаб таҳлил қилган ҳолда йил футболчиси сўровномасига Абдуқодир Ҳусанов, Кевин Дансо ва дарвозабон Брис Самба номзодини қўйди.
Сўровнома якунига кўра, энг кўп – 77 фоиз овоз тўплаган Абдуқодир Ҳусанов “Ланс”нинг 2024 йилдаги энг яхши футболчиси, деб эътироф этилди.
Маҳоратли дарвозабон Брис Самба 15 фоиз овоз билан иккинчи ўринга лойиқ топилди. Сўровнома иштирокчиларининг 9 фоизи тажрибали ҳимоячи Кевин Дансони танлади.
- 2024 йилни Жонатан Градит, Кевин Дансо ва Факундо Мединадан таркиб топган ҳимоя учлиги соясида бошлаган Абдуқодир Ҳусанов йил охирига келиб, бутун жамоанинг ишонган ҳимоячисига айланди ва ўйиндан ўйинга ўсишда давом этмоқда.
Ўзбек футболчиси ойнинг, чоракнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилаётган оддий ҳолга айланди. Айниқса, сўнгги пайтда 20 ёшли ҳимоячининг гранд клубларга трансфери амалга ошиши эҳтимоли тобора кучайиб боряпти, - деб изоҳ берди le11hdf.fr портали.
Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов аслида “Бунёдкор” тарбияланувчиси ҳисобланади. Бироқ Ўзбекистон чемпионатида иштирок этмаган.
Истеъдодли футболчимиз профессионал фаолиятини Беларусь олий лигасида “Энергетик-БГУ” клубида бошлаган. Бу жамоада ҳам узоқ қолмади, 2023 йилнинг ёзида Франциянинг ўша пайтдаги вице-чемпиони “Ланс” клуби 100 минг евро эвазига Ҳусановни ўз сафига қўшиб олди.
Бу трансфер фавқулодда омадли бўлиб чиқди. Дебют мавсумини асосий ҳимоячилар Жонатан Градит, Факундо Мединанинг ўринбосари сифатида ўтказган Абдуқодир Франция чемпионатидан ташқари Европа Чемпионлар лигаси, Европа Лигаси каби нуфузли халқаро мусобақаларда ҳам илк бор иштирок этди.
Жорий мавсум бошида “Ланс”даги вазият тақозоси билан мураббийлар штаби 20 ёшли ўзбек футболчини бошланғич таркибда ўйнатишига тўғри келди. Абдуқодир ҳимоя марказидан жой олди ва ҳимоя чизиғини маҳорат билан бошқарди.
Ҳамюртимиз бир неча ой ичида “Ланс”даги асосий фигуралардан бирига айланди. Унинг бу ўсиши гранд клублар назаридан четда қолгани йўқ. Айни пайтда Франция, Англия, Испания, Германия, Италия ва Туркиянинг жами ўндан зиёд номдор клублари ўзбек легионерини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда.
Трансфермаркт портали Ҳусановнинг трансфер суммасини 12 миллион еврога кўтарди. Шу тариқа, Абдуқодир Марказий Осиёнинг энг қиммат ўйинчисига айланди. “Ланс” эса, ўз кашфиётини камида 30 миллион еврога баҳоламоқда.