Ажойиб ҳийла: “Барселона” катта ишни ҳал қилди
“Барселона” қийин вазиятдан чиқиб кетди. Каталония клуби икки ўйинчи – Даниэль Ольмо ва Пау Викторни Ла Лиганинг иккинчи қисмига рўйхатдан ўтказиш учун рухсат олди.
Аввалроқ, Ла Лига ва Испания Қироллиги футбол федерацияси “Барселона”га бу икки ўйинчини чемпионатнинг иккинчи қисми учун рўйхатдан ўтказишни таъқиқлаган эди. Бунга “Барселона”нинг даромади молиявий фэйр-плей қоидаларига тўғри келмаётгани сабаб қилиб кўрсатилган.
Ла Лига 1 январь куни Даниэль Ольмо ва Пау Викторни ўйинчилар рўйхатидан чиқарди.
“Барселона” ўз футболчиларини қайдномага киритиш учун мураккаб жараённи бошдан ўтказди. Клуб Ла Лигага қатарлик ва дубайлик сармоядорларга “Камп Ноу” стадионида VIP-жойларни пуллаш орқали тушум қилиш бўйича қўшимча даромадларни кафолатлади ва керакли ҳужжатларни тақдим қилди.
Охир-оқибат қўшимча даромад клуб бюджетига тушиши билан “Барселона”га Даниэль Ольмо ва Пау Викторни қайта рўйхатдан ўтказишга рухсат берди.