Жорий йилда соғлиқни сақлаш тизимида қандай янгиликлар кутилмоқда?
2025 йилда Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини трансформация қилиш жараёнида қандай йўналишларга алоҳида эътибор қаратилиши маълум қилинди.
Аввало, касалликлар профилактикаси ва эрта ташхис бўйича такомиллаштирилган дастурлар амалга оширилади, янги турдаги оммавий скрининг текширувлари йўлга қўйилади.
Туман (шаҳар) шифохоналарида янги 220 та диагностика ва 488 та даволаш усули татбиқ қилинади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий қилинади. 2026 йилда эса ушбу янгилик Сурхондарё, Фарғона, Андижон, Тошкент, Наманган ҳамда Жиззах вилоятларида татбиқ қилинади.
Ушбу ҳудудларда давлат томонидан аҳолига бепул кўрсатиладиган тиббий хизматлар ва дори воситалари кафолатланган пакети жорий этилади, энг кўп учрайдиган касалликлар бўйича дори воситалари электрон рецепт асосида дорихоналар орқали бепул берилади.
Тиббиётда натижага асосланган молиялаштириш усуллари татбиқ этилади. Кафолатланган тиббий хизматлар бюджет ҳисобидан амалга оширилади, аҳолидан қўшимча тўлов ундирилмайди.
Шунингдек, барча даражадаги тиббий таълим тизимини тўлиқ трансформация қилиш, тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари фаолиятини такомиллаштириш орқали “илм-фан–таълим–малака ошириш–амалиёт” интеграциясини таъминлаш, билим ва касбий малакани баҳолаш тизимини халқаро стандартлар даражасида ташкил қилиш бўйича ислоҳотлар бошланади.
Ўттиз минг нафар мутахассис Тошкентдаги тиббиёт марказларида, минг нафари хориждаги нуфузли клиникаларда ўз касбий маҳоратини оширади.
Туркиялик мутахассислар томонидан бирламчи бўғин тиббиёт ходимларининг малака ошириш дастури такомиллаштирилади.
2025 йилда яна 7 та ихтисослаштирилган марказ ва 2 та олий таълим муассасаси халқаро аккредитациядан ўтказилиши кўзда тутилган. Шунингдек, 30 та санитария қоидалари ва меъёрлари янгиланади.
Шунингдек, юқори технологик жарроҳлик ёрдами кўрсатиш сифатини янада ошириш мақсадида ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари томонидан тегишли туман(шаҳар)лар намунавий ҳамда илғор ҳудудларга айлантирилади.
2025 йилда соғлиқни сақлаш соҳасига 41 триллион сўм ажратилиши кўзда тутилган. Бунинг ҳисобидан янги шифохоналар ташкил этиш ва жиҳозлаш, мавжуд қувватларни кенгайтириш, тиббий кўрик қамровини кенгайтириш режалаштирилган.