World News in Uzbek

Чеченистонда Имом ал-Бухорий номидаги мадраса қурилмоқда

2025 йилнинг биринчи кунида Россия Федерацияси таркибидаги Чеченистон Республикасида янги диний таълим муассасаларининг қурилишига старт берилди. Республика раҳбари Рамзан Қодиров бу ҳақда ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.

Қодировнинг таъкидлашича, Грозний шаҳрида қурилаётган янги мадраса куҳна Бухорода таваллуд топган буюк муҳаддис олим Имом Ал-Бухорий номи билан аталади. Лойиҳага кўра, мадраса уч қаватли бинодан иборат бўлади ва у 500 нафар ўқувчини қабул қилиш имкониятига эга. Толибларнинг 250 нафари ётоқхона билан таъминланиши мўлжалланган.

Шунингдек, Шатой, Ачхой-Мартан ва Грозний туманларида ҳам Қуръон ҳофизлари тайёрлайдиган учта янги диний мактаб барпо этилмоқда. Қурилиш ишлари бошланиши муносабати билан Рамзан Қодиров қуйидагича изоҳ қолдирган:

"Янги йилни хайрли иш билан бошладик. Грознийда замонавий мадраса қурилишига старт берилди. Бу ёш авлодни тарбиялаш ва уларни исломий билимларга ошно қилиш йўлидаги муҳим қадамдир"..

Читайте на 123ru.net