UС Steel раҳбари Жо Байденни коррупцияда айблади
Фото: “Репорт.аз”
Япониянинг Nippon Steel компанияси АҚШнинг пўлат ишлаб чиқарувчи UС Steel компаниясини сотиб олиши бўйича битим президент Жо Байден томонидан блокланди.
UС Steel директори Девид Буррит Байденнинг бу қарорини “шармандали ва сиёсий коррупция намунаси” деб атади.
“Байденнинг бугунги қарори шармандали ва коррупциялашган. Бу унинг касаба уюшма раҳбарига сиёсий тўлови, компаниямиз келажагига, ходимларимиз ва миллий хавфсизлигимизга зарар етказади. У миллий хавфсизликдаги асосий иттифоқчимиз Японияни ҳақорат қилди, шунингдек, Американинг рақобатбардошлигини хавф остигақўйди”, деди у.
Компания раҳбари америкалик ишчилар “бундан яхшироқ президентга лойиқ” эканига ишончи комил.
“Бизга Америка учун қандай қилиб энг яхши келишувга эришишни биладиган ва унга эришиш учун кўп меҳнат қиладиган президент керак. Биз Байденнинг сиёсий коррупциясига қарши курашмоқчимиз”, дея хулоса қилди UС Steel раҳбари.
Аввалроқ Оқ уй матбуот хизмати Жо Байден Япониянинг Nippon Steel компанияси томонидан UС Steel компаниясини сотиб олиш бўйича келишувга тўсқинлик қилгани ҳақида баёнот тарқатган эди.
Америка маъмурияти раҳбарининг таъкидлашича, миллий хавфсизлик ва савдо бўйича экспертларнинг “бу келишув Американинг энг йирик пўлат компанияларидан бирининг чет эл назоратига ўтишига олиб келади ва миллий хавфсизлик ҳамда асосий таъминот занжирларига таҳдид солади” деб ҳисоблаган баҳолари бундай қарорга сабаб бўлган.