Жанубий Кореяда содир бўлаётган муаммоларнинг асл сабаби нима?
2024 йил охиридан бошлаб Жанубий Корея сўнгги йиллардаги энг йирик сиёсий инқироз марказида қолмоқда. Президент рафиқаси Ким Кон Хи қимматбаҳо DIOR сумкасини олгани акс этган видео туртки берган ушбу сиёсий инқироз оммавий норозилик намойишлари, мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилиш, амалдаги президент Юн Сок Ёлни коррупцияда айблаш, унга импичмент эълон қилиш ва ҳибсга олишга уринишлардан иборат воқеалар занжирини бошлаб берди.
Бўҳронга сабаб бўлган сумка
Можаро 2023 йилнинг ноябрида асли кореялик насроний руҳоний – Америкалик пастор Чой Чже Юн биринчи хоним Ким Кон Хининг ҳалоллигини синаш учун унга 2240 долларлик DIOR сумкасини совға қилганидан бошланган.
Пастор сумка сотиб олиш жараёни, харид чеки ва совғани биринчи хонимга бериш жараёнини яширинча видеога олган ва уни Voice of Seoul News номли YouTube-каналига жойлаган.
Тасвирда кўринишича, биринчи хоним пасторнинг бу қилмишидан ҳайрон бўлиб, бундай қиммат нарсаларни совға қилиш шарт эмаслигини айтади, лекин қўл сумкасини қабул қилади.
The Guardian газетаси таъкидлаганидек, пастор КХДР билан ҳамкорлик қилиш ғоясини қўллаб-қувватлайди. У президент рафиқасининг оиласи билан узоқ вақтдан бери таниш эканлигини ва унинг отасини ҳам танишини таъкидлайди.
Пастор Чой Чже Жанубий Корея Миллий Aссамблеясида бўлиб ўтган матбуот анжуманида изоҳ беришича, у 2022 йилда у Сеулнинг Шимолий Кореяга нисбатан қаттиққўл сиёсатидан хавотирланиб, Ким Кон Хи билан учрашишга қарор қилади.
Пастор учрашув жараёнини ўзининг қўл соатига ўрнатилган яширин камерадан фойдаланган ҳолда ёзиб олган. Унинг таъкидлашича, биринчи хоним ўз лавозимини суиистеъмол қилиб, президент маъмурияти ичидаги коррупцияга турки бўлмоқда. Пастор эса шуни жамоатчиликка фош қилишни истаган.
Нима бўлганда ҳам, сумка видеоси президент Юн Сок Ёл учун катта зарба бўлди: ундан ижтимоий норозилик кўрсаткичи 58 фоиздан 63 фоизга кўтарилди. Натижада, апрел ойида унинг "Халқ кучи" партияси парламент сайловларида мағлуб бўлди.
Шу тариқа, сумка воқеаси президент оиласининг дабдабали турмуш тарзининг тимсолига айланиб, жамиятда норозилик уйғотди. Иқтисодий беқарорлик ва ижтимоий тенгсизлик кучайиб бораётган бир шароитда, кўплаб оилалар молиявий қийинчиликларга дуч келаётганида, бу воқеа оддий фуқароларни мазах қилиш тимсоли сифатида қабул қилинди. Журналистлар ва фаоллар ҳукуматдан изоҳ талаб қила бошлади. Кенг кўламли суриштирув ва тергов ҳаракатлари бошланиб кетди.
Можаролар манбаи - Ким Кон Хи хоним
Биринчи хоним Ким Кон Хи 1972 йилда Кенгидо провинциясида туғилган. Президентнинг бўлажак рафиқаси Кенги университетини санъат йўналиши бўйича тамомлаган ва 2009 йилда кўргазмалар ташкил этиш билан шуғулланувчи Covana Contents1 компаниясига асос солган. Уч йилдан сўнг у Ким Юнга турмушга чиққан.
Биринчи хоним ўзининг ҳайвонларга меҳрибонлиги, мамлакатда ит гўшти истеъмолини тўхтатиш ниятлари ва модага бўлган муҳаббати билан машҳур.
Ҳужжатларни сохталаштириш
2021 йилда Ким хонимни 2007 йилда Сувон университетига ўқитувчилик лавозимига ўтиш учун ҳужжатларни сохталаштиришда айблашган эди. Ким ўз резюмесида 2002 йилдан бери “Корея Ўйинлар саноати ассоциацияси” (K-Games) директори лавозимида ишлагани (K-Games 2004 йилда ташкил этилган) ва 2006 йилда Нью-Йорк университетида таҳсил олганини ёзган. Бироқ Ким гўёки ўқиган ушбу дастур фақат университетда рўйхатдан ўтган MBA’лар учун мавжуд бўлган. Бундан ташқари, бўлажак биринчи хоним талаба бўлмаган. У 2013 йилда Aньян университетига юборган яна бир резюмесида 2004 йилда Сеул халқаро мультфилмлар ва анимация фестивалида совринга эга бўлганини ёзган. Бироқ Маданият, спорт ва туризм вазирлигида бу ҳақда ҳеч қандай маълумот йўқ.
Қимматли қоғозлар билан боғлиқ “ўйинлар”
Юн Сок Ёл президентлик лавозимига киришишидан бироз олдин, Демократик партия Ким хоним ва унинг онаси Deutsch Motors автодилери акциялари нархини манипуляция қилишда айбланган эди. Она ва қиз ўйинлар натижасида жорий йилнинг октябр ойида 1,68 миллион доллар ишлаб олишган. 2024 йил октябрида биринчи хонимдан барча айбловлар олиб ташланди.
"Бу аҳмоқ - шунчаки қўғирчоқ"
Яқинда суратга олинган “Биринчи хоним” ҳужжатли филмида Кимнинг журналистлар билан телефон суҳбатлари ёзиб олинган. Уларда Кон Хи эри ҳақида ёмон фикр билдирган. “Менимча, Юн Сок Ёл ҳақиқий президент эмас. Бу аҳмоқ - шунчаки қўғирчоқ”, деган биринчи хоним.
Коррупция ва ҳокимиятни суиистеъмол қилиш
Президент Юн Сок Ёлдан нафақат унинг хотини, балки халқ ҳам норози бўлиб келмоқда. Қимматбаҳо сумка билан боғлиқ можародан сўнг ОAВ ва мухолифат Юн Сок Ёл ва унинг атрофидагиларнинг фаолиятини синчковлик билан ўргана бошлади. Президентга яқин мансабдор шахслар давлат шартномалари ва ноқонуний бойиш билан боғлиқ коррупцион схемаларга аралашгани аниқланди. Катта миқдордаги пулларни оффшор компанияларга кўчириш ва сиёсий рақибларга босим ўтказиш учун маъмурий ресурслардан фойдаланиш фактлари аниқланди. Бу ҳодисалар бутун мамлакат бўйлаб юз минглаб одамларни қамраб олган норозилик намойишларига сабаб бўлди.
Ҳукумат 2023 йил декабрида ижро ҳокимияти ваколатларини кенгайтирувчи мунозарали қонунни маъқуллаганидан сўнг, президентга нисбатан танқидлар кучайди ва президент ҳокимиятни узурпация қилишда айбланди.
Ҳарбий ҳолат эълон қилиш
2024 йил декабр ойининг бошига келиб, мамлакатда сиёсий-ижтимоий вазият кескинлашди. Норозилик намойишлари Сеул ва бошқа йирик шаҳарларни қамраб олди. Намойишчилар Юн Сок Ёлнинг истеъфоси ва муддатидан олдин сайловлар ўтказилишини талаб қилишди. Бунга жавобан президент 3 декабр куни “давлатга қарши кучлар” таҳдиди ва “миллий хавфсизликни ҳимоя қилиш зарурати”ни айтиб, ҳарбий ҳолат эълон қилди. Aрмия кўчаларни эгаллади ва ОАВ цензурага дуч кела бошлади.
Бу воқеа арафасида Жанубий Корея президенти халққа видеомурожаат қилиб, ҳарбий ҳолат жорий этилганини маълум қилди. Унинг изоҳ беришича, бу кескин қадамлар “Корея Республикасини Шимолий Корея коммунистик кучлари таҳдидидан ҳимоя қилиш учун” қўйилган. Давлат раҳбари, шунингдек, мухолифатни ҳукумат ишини "давлатга қарши фаолият" билан фалажлашда ва Шимолий Кореяга ҳамдардликда айблади.
Президентнинг ушбу қарори Жанубий Кореядаги фуқаролик жамияти ва мухолифатнинг норозилигига сабаб бўлди. Парламент фавқулодда йиғилиш ўтказиб, ҳарбий ҳолат жорий этилишини ноқонуний деб топди. Парламент аъзолари, фуқаролар ва халқаро ҳамжамият, жумладан, БМТ босими остида Юн Сок Ёл бир неча кундан кейин ўз қарорини бекор қилишга мажбур бўлди.
Импичмент ва ҳибсга олиш учун ордер
2024 йил 14 декабрда Жанубий Корея парламенти президентга импичмент эълон қилиш учун овоз берди. Aйбловлар орасидан ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, конституцияни бузиш ва демократияни бостиришга уриниш ўрин олди. Парламент қарори кўпчилик фуқаролар томонидан қўллаб-қувватланди. Олий суд импичментни маъқуллади ва Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш учун ордер берди.
Бироқ президент ҳибсга олишга уриниш муваффақиятсиз тугади. Президент ўзининг тарафдорлари ва хавфсизлик кучлари томонидан ўраб олинган қароргоҳига яшириниб олди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг қароргоҳга киришга уринишлари қаршиликка учраб, сиёсий тарангликнинг кучайишига олиб келди. Ҳибсга олишга уринишлар президент тарафдорлари ва намойишчилар ўртасида тўқнашувлар фонида кечган.
Муваффақиятсиз қўлга олиш операцияси
Айни пайтда президент қароргоҳи армия томонидан ўраб олинган. Бироқ зўрлик ишлатиш мамлакатда фуқаролар урушига олиб келиши борасида хавотирлар янграмоқда. Расмийлар вазият кескинлашувидан қўрқиб, ҳисбга олиш амалиётини тўхтатишга мажбур бўлди. Президент Юн Сок Ёл баёнот бериб, мухолифатни фитнада айблади ва референдум ўтказишни талаб қилди.
Шимолий Кореянинг нима алоқаси бор?
Шу ўринда бир мулоҳаза. Эътибор берган бўлсангиз, Шимолий Кореяга ҳамдард пастор сумка воситасида провокация уюштириб, Пхенянга нисбатан қаттиқўлроқ сиёсат юритаётган призедентнинг обрўсини тўкишга муваффақ бўлди. Президент ҳам халқ орасида бошланган норозиликлар ортида Шимолия Корея ҳукумати турганини иддао қилмоқда.
Бунинг устига, америкалик пастор Чой Чжэ Юн Шимолий Кореяга тез тез қатнаб, Пхеняндаги расмий черковларда ибодат маросимлари ўтказиб туради. Коммунистик режимларнинг бу вазиятда қандай иш тутиш анъаналарини инобатга олган ҳолда, ушбу пастор Шимолий Корея махсус хизматлари томонидан ёлланган ва Жанубий Корея манфаатларига зид ҳаракат қилади деган шубҳа-гумонларни туғдиради.
Қолаверса, ўтган йилнинг охирги ойларида Шимолий Корея билан Сеул ўртасидаги муносабатлар ўта ёмонлашди. Пхенян 2000 йилларда икки давлатнинг яқинлашувининг тимсоли - икки Кореяни боғловчи йўлларни портлатиб, бузиб ташлади. Бунгача диктатор Ким Чен Ин расмий Сеулни ҳарбий провокацияда айблаб, армиядан мамлакат суверенитетни ҳимоя қилишни сўраган эди.
Шимолий Корея ўзининг жанубий қўшниси билан яқинлашиш тимсолларини биринчи марта йўқ қилаётгани йўқ: масалан, 2020 йилда икки Корея ўртасидаги алоқа тизими вайрон қилинган эди.
2023 йил охиридан буён Шимолий Корея икки давлат ўртасидаги қуруқликдаги йўлларни узиб қўйиш мақсадида ушбу ҳудудларда миналар ётқизиш, кўча чироқлари, темир йўл йўллари ва уларга туташган биноларни бузиб ташлаш билан шуғулланиб келмоқда.
Шунингдек, ўтган йили май-июнь ойларида КХДР расмийлари ҳаво шарлари ёрдамида Жанубий Корея томон 15 тонна ахлат ортилган ҳаво шарларини жўнатган. КХДР буни Сеул томонидан шу каби усуллардан фойдаланган ҳолда тарғибот варақалари тарқатилишига жавоб, дея изоҳлаган.
Шу жиҳатдан олиб қараганда, Жанубий Корея президенти билан боғлиқ можаролар ортида асил мақсад – мамлакатда сиёсий инқироз ва ҳатто фуқаролик урушини бошлаш мақсади ётган бўлиши мумкин. Бундан эса коммунистик лагер вакили бўлмиш Шимолий Корея кўпроқ манфаатдор эканини тахмин қилиш мантиққа зид бўлмайди. Пхеняннинг кескинликни кучайтиришга бўлган уринишлари эса Россия президенти Владимир Путиннинг 2024 йилда қурол-яроғ ва аскарлар ундириш мақсадида Шимолий Кореяга серқатнов бўлиб қолгани ва ўзаро келишувларга эришгани фонида бошланганини ҳам инобатга олиш керак.
Бу биринчиси эмас…
Қайд этиш жоиз, Юн Сок Ёл йирик сиёсий можароларга аралашган ягона президент эмас. Жанубий Кореяда сўнгги 60 йил ичида кўплаб президентларнинг тақдири аянли тугади.
Турли коррпуцион можаролар, суд жараёнлари, қамоқ жазолари, импичментлар ва ҳатто қотилликлар Кореядаги ҳокимиятнинг энг юқори аппарати учун одат тусига кирган.
Масалан, 1948–1960 йилларда президентлик қилган Ли Син Ман Корея Республикасининг қувғиндаги Муваққат ҳукуматининг биринчи раҳбари ва Жанубий Кореянинг биринчи президенти эди. Унинг даврида Корея жанубий ва шимолга бўлинган. 1960 йилда Син Ман тўртинчи марта президентликка номзодини кўрсатди ва ягона номзод сифатида сайланди (чунки унинг сиёсий рақиби бир кун олдин вафот этган эди). Aпрел ойида тартибсизликлар бошланди, халқ Син Маннинг истеъфосини талаб қилди. Aпрел инқилоби даврида президент ағдарилди, Биринчи Республика тузуми қулади, Иккинчи Республика тузилди.
Шунингдек, Жанубий Корея тарихидаги деярли барча президентлар ҳам коррупция ва порахўрлик, диктатура ва авторитаризм айбловлари билан муддатидан илгари лавозимидан ағдарилган. Масалан, Юн Бо Сон путч оқибатида ағдарилган, Пак Чон Хи МРБ томонидан отиб ўлдирилган, Чхве Гю Ха ҳарбий тўнтариш оқибатидан лавозимидан кетказилган, Чон Ду Хван ўлим жазосига ҳукм қилиниб, кейин авф этилган, Ро Дэ У 22 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган, кейин авф қилинган, Ким Ён Сам қамалган, Ким Дэ Чжун умрбод қамо жазосига ҳукм қилиниб, кейин авф этилган, Но Му Хенга импечмент эълон қилиниши оқибатда ўз жонига қасд қилган, Ли Мен Бак 17 йилга озодликдан маҳрум этилган.
Мамлакат тарихидаги биринчи аёл президент Пак Кин Хе 2013-2016 йилларда юқори лазимни эгаллаган. Пак Кин Хе ўз дўстлари таъсирида кўплаб нохолис сиёсий қарорлар қабул қилганликда айбланиб, норозилик митинглар натижасида унга импичмент эълон қилинди. Президент порахўрлик учун қамоқ жазосига ҳукм қилинган, бироқ 2021 йилда афв этилган.
2017–2022 йилларда Жанубий Кореяни бошқарган Мун Чже Ин эса ҳозирча Жанубий Кореянинг йирик сиёсий можаролар, ҳибслар ва қамоқлардан қомон қолган ягона президенти ҳисобланаджи. Унинг юошқаруа дарвида Жанубий Корея ва Шимолий Корея ўртасидаги муносабатларнинг илиқлашуви кузатилган.
Ундан кейин президеник курсини эгаллаган амалдаги етакчи Юн Сок Ёлнинг тақдири келажакда қандай кечиши ҳозирча номаълум. Бироқ сўнгги кунларда рўй берган воқеаларни инобатга олсак, унинг ҳокимиятда қолиш эҳтимоли жуда паст.
Инқирознинг оқибатлари ва сабоқлари
Жанубий Кореядаги сиёсий инқироз ҳукуматга ишончсизлик, коррупция ва ижтимоий тенгсизлик каби чуқурроқ муаммоларни акс эттиради. Шунингдек, у сиёсий элита томонидан шаффофликнинг таъминланмаслиги ва мансабни суиистеъмол қилиш халқ орасида оммавий норозилик ва сиёсий беқарорликка олиб келиши мумкинлигини кўрсатди. Айни пайтда эса кучли демократик тизими билан танилган Жанубий Корея қийин танлов олдида турибди: ёки барқарорликни сақланади ёки туб ислоҳотларни қабул қилиш керак бўлади.
Гарчи Жанубий Кореяда сиёсий инқироз ҳали мантиқий якунига етмаган бўлса-да, у аллақачон мамлакат тарихида ўчмас из қолдирди. Шунчаки қўл сумка шаклидаги қимматбаҳо совға олиш воқеаси ҳам кенг кўламли ўзгаришлар алангаси учун учқун бўлиб хизмат қилиши мумкинлигини кўрсатди.