«Олтин тоғлар» ваъда қилган Трампнинг режасида нималар нотўғри?
Доналд Трамп. Фото: Reuters
Доналд Трамп яна бир бор «Американинг буюклигини тиклаш», яъни дунёдаги энг йирик иқтисодиётни янада мустаҳкамлашни ваъда қилмоқда. Бироқ, АҚШнинг эски-янги президенти режаларини иқтисодчилар қанча кўп таҳлил қилса, шунча кўп шубҳалар пайдо бўлмоқда.
Иқтисодчилар фикрича, Трамп томонидан таклиф этилган йўллар Америкага бойликни ошириш, саноатни қайта тиклаш ва Хитойнинг иқтисодий экспансиясини тўхтатишда унчалик самарали бўлмаслиги мумкин.
Унинг жамоаси томонидан «илк кундаёқ» қатъий ўзгаришларни амалга ошириш қобилияти, Трампнинг таҳдидларига қарамай, таҳлилчиларда шубҳалар уйғотмоқда ва таклиф этилган ислоҳотлар кўп ҳолатларда бир-бирига зид келиши таъкидланмоқда.
Масалан, Трамп барча импортга тарифларни ошириш, солиқларни камайтириш, мигрантларни депортация қилиш ва нефт ҳамда газ қазиб олишни кўпайтиришни ваъда қилмоқда. Унинг мақсади – иқтисодий ўсишни жадаллаштириш, инвестицияларни рағбатлантириш, янги иш ўринлари яратиш, савдо дефицитини қисқартириш, долларни заифлаштириш ва инфляцияни пасайтиришдир.
Бироқ, тарифларни ошириш ва депортация қилиш долларнинг заифлашувига қарши туриб, нархларни кўтаришга, шунингдек, кредит ставкалари ва валюталари курсини оширишга сабаб бўлади. Мигрантларни депортация қилиш эса иқтисодий ўсишни заифлаштиради ва бу вазиятда солиқларни камайтириш бюджет танқислиги, давлат қарзи ва унинг фоизлари бўйича сарфларни янада оширади.
Энергия ресурсларига нархлар паст бўлган шароитда нефт ва газ қазиб олишни ошириш нефт ва газ компанияларини банкротлик хавфига дучор қилади, бу эса қазиш ишлари, инвестициялар ва ишлаб чиқаришни қисқартиришга олиб келади.
Трампнинг сиёсати ва ана шундай мураккаб ва зиддиятли ташаббусларидан келиб чиқилса, унинг январ ойи охирида Оқ уйга кўчиб кириб, амалдаги ишларга ўтишидан кейингина АҚШ иқтисодиётининг бир-икки йиллик прогнозларини бериш мумкин бўлади. Бироқ, бу Трампнинг асосий эълон қилинган ислоҳотларини тўплаб, уларнинг Америка ва дунё учун эҳтимолий оқибатларини баҳолашга ҳозирданоқ халақит бермайди, деб ёзмоқда BBC.
Трамп божлар эвазига Америка саноатчиларини хитойлик рақобатчиларидан ҳимоя қилишни ваъда қилмоқда. Бу сурат сайловолди кампаниясида Детройтдаги автомобил эҳтиёт қисмлари заводида туширилган. Фото: AFP
«Мен паст солиқлар, юмшоқ тартибга солиш, арзон энергия, арзон кредитлар ва барча фуқароларнинг даромадлари тез ўсишини ваъда қиламан, — деганди Трамп сентябр ойида. — Менинг режам инфляцияни тезда енгишга, нархларни камайтиришга ва иқтисодий ўсишни портловчи суръатларда қайта тиклашга имкон беради».
Трамп сайловчиларни осонгина ишонтирди. Аммо мутахассисларни эмас.
«Таклиф қилинган чоралар катта эҳтимол билан пухта ўйланмаган, шошма-шошарлик билан чиқарилган ва бу Америка ҳамда жаҳон иқтисодиётига зарар етказиши мумкин», — дейди иқтисодчи Пол Мортимер-Ли. У ХВФ ва Англия банкида фаолият юритган, ҳозирда эса Ню Йоркда BNP Paribas’нинг Америка иқтисодиётини таҳлил қилиш бўлимига раҳбарлик қилади.
«АҚШ олдида кўплаб мураккаб муаммолар турибди, ва аниқки, Трамп уларни оддий ва узоқ таъсир кўрсатувчи чоралар, ниҳоятда оддий ва ниҳоятда узоққа мўлжалланган чоралар билан ҳал қилишга уриниб кўради», — деб хулоса қилади у Трамп ташаббусларини таҳлил этиб.
Хўш, Трамп ўзи нималарни таклиф қилмоқда ва нега танқидчилар унинг режалари кутилганидек ишлашидан шубҳаланмоқда?
Божлар, тарифлар ва савдо урушлари
Трамп савдо ҳамкорларига импорт божлари орқали босим ўтказишга таҳдид қилмоқда. Божхона тарифлари унинг иқтисодий ва ташқи сиёсатидаги асосий қурол бўлиб, бу сафар уларни илк президентлик даврига нисбатан фаолроқ қўллаш ниятида. Асосий мақсад — бошқа мамлакатларни Америка товарларини кўпроқ сотиб олишга мажбур қилиш, савдо дефицитини қисқартириш ва Америка саноатини қайта тиклаш.
Сайловолди кампаниясида Трамп АҚШга кирувчи барча импортга 10 фоиздан 20 фоизгача қўшимча бож тўловлари жорий этишни ваъда қилганди. Унинг асосий рақиби бўлган Хитойга эса 60 фоизлик бож қўйиш билан таҳдид қилган.
Президентликка сайлангач, у ўз босимини давом эттириб, қўшни Мексика ва Канадага 25 фоизлик бож тўловларини жорий этиш таҳдидини ҳам билдирди. Шунингдек, агар Европа мамлакатлари АҚШдан нефт ва газ сотиб олиш ҳажмини ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олмаса, уларга нисбатан ҳам шу каби чораларни қўллаш билан қўрқитди.
Бундан ташқари, BRICS давлатлари — Хитой билан бирга АҚШнинг муҳим савдо ҳамкорлари ҳисобланган Бразилия ва Ҳиндистон — ўзларининг ўзаро ҳисоб-китобларида долларга муқобил излашни давом эттирса, Трамп уларга 100 фоизлик бож тўловлари жорий қилишини айтган.
Тариф урушларидаги муаммолар нимада?
Биринчидан, савдо ҳамкорлари бунга жавобан қарши божлар жорий этиш ёки ўз валюталарини қадрсизлантириш орқали жавоб қилишлари аниқ.
Хитой эса, аввалги тажрибадан келиб чиқиб, АҚШ товарларига нисбатан импорт чекловлари жорий қилиш билан таҳдид қилмоқда.
Бунинг натижасида АҚШ иқтисодиёти ўсиши секинлашади, нархлар эса тезроқ ўсади. АҚШ Конгресси Бюджет офиси Сенат спикери ва молия ҳамда бюджет бўйича қўмита раҳбарлари сўровига жавобан Трамп тарифларининг оқибатларини шундай баҳолаган.
Нархлар ўсиши АҚШ марказий банкини инфляцияга қарши кураш мақсадида кредит ставкаларини пасайтириш жараёнини қайта кўриб чиқишга мажбур қилади. Бу эса иқтисодиёт янада секинлашишига, бюджет ва аҳоли даромадлари қисқаришига, шунингдек, тақчиллик ва қарзлар ошишига олиб келади.
Бу ҳолат Трампнинг иқтисодий ислоҳотлар учун белгилаб олган мақсадларига зиддир.
Солиқларни пасайтириш
Трамп солиқларни кенг миқёсда қисқартиришни ваъда қилмоқда. Бундан кўзланган мақсад – бизнесни қайта жонлантириш ва иқтисодий ўсишни тезлатиш.
Фото: EPA
Ўзининг аввалги президентлик муддати давомида Трамп солиқларни бироз камайтирган, аммо 2017 йилда қабул қилинган солиқ имтиёзлари пакети 2025 йилда тугайди. Трамп нафақат бу имтиёзларни узайтиришни, балки янги солиқ енгилликларини жорий этишни ҳам ваъда қилмоқда. Қабул қилинган солиқ даромадлари йўқотишини у янги импорт божлари ва давлат харажатларини қисқартириш орқали қоплашни режалаштирмоқда.
Солиқларни пасайтириш билан боғлиқ муаммолар нимада?
Импорт божлари йўқотилган даромадларни қоплаш учун етарли эмас. Улар давлат хазинасига ўн йиллар давомида тахминан 2 трлн доллар олиб келади, холос. Шу билан бирга, Пол Мортимер-Лининг ҳисоблашича, солиқларни қисқартиришнинг кутилаётган харажати 5 трлн долларни ташкил этади. Urban Institute ва Brookings Institution солиқ сиёсати маркази эса бу рақамга янада қайғули тус берган — 9 трлн доллар.
2025 йилда солиқларни оширишни бекор қилиш бюджет даромадларини қисқартирса-да, иқтисодий ўсишни тезлаштирмайди. Бунга сабаб янги бюджет стимулларининг йўқлигидадир. Агар Оқ уй қўшимча солиқларни пасайтириш режаларини ўйлаб топган тақдирда ҳам, янги солиқ пакетини Конгрессдан ўтказиш қийин бўлади. Ҳатто у қабул қилинган тақдирда ҳам, амал қилиш фақат кейинги бюджет йилида бошланади.
Аввалги муддатда Трампга радикал солиқ ислоҳотини дарҳол амалга ошириш имкони бўлмаган эди. Бу сафар ҳам унинг имкониятлари юқори эмас: анъанавий равишда бундай ислоҳот учун Сенатда камида 100 та ўриндан 60 тасининг қўллаб-қувватлаши талаб этилади. Ҳозирда эса республикачилар Сенатда 53 ўринга эга, холос.
Мигрантларни депортация қилиш
Сўнгги йилларда АҚШга мигрантлар оқими мисли кўрилмаган даражага етди. Трамп фақат чегараларни ёпиш эмас, балки легализацияни кутаётган барча мигрантларни чиқариб юборишни ваъда қилди. Бу миллионлаб одамларга тааллуқли.
Фото: EPA
Мигрантларга қарши кураш қандай муаммоларни келтириб чиқаради?
Мигрантлар оқими туфайли АҚШ иқтисодиёти сўнгги йилларда имкониятларининг энг юқори даражасида ўсиб бормоқда. Бу мамлакат жаҳоннинг иккинчи йирик иқтисодиёти бўлган Евроиттифоқни ҳам ортда қолдириб, минимал ишсизлик даражасида ривожланмоқда.
Ишчи кучи таклифи қисқариши шароитида деярли тўлиқ бандликнинг мавжудлиги иқтисодий ўсишни сезиларли даражада сустлаштиради, бюджет даромадларини камайтиради ва инфляцияни тезлаштиради: аввал иш ҳақлари ўсади, кейин эса нархлар.
Турли ҳисоб-китобларга кўра, сўнгги уч йил ичида АҚШга 10 млн дан ортиқ одам кириб келган. Пандемиягача миграция ҳар йили АҚШга тахминан ярим миллион янги ишчи қўшиб берарди. Ковиддан кейинги даврда бу кўрсаткич икки миллионга етди, деб ҳисоблайди Barclays таҳлилчилари.
Агар Трампнинг барча ноқонуний мигрантларни депортация қилиш бўйича ваъдалари амалга ошмаса ҳам, очиқ чегаралар даври сайловлардан олдин тугаган эди. Жо Байден кузда миграция сиёсатини қатъийлаштирган, бу чоранинг ўзи 2025 йилда ишчи кучи таклифини 700 минг кишига қисқартиради, деб прогноз қилмоқда Barclays.
Трамп, эҳтимол, чекловларни янада кучайтиради, бу эса АҚШ иқтисодиётининг асосий ривожланиш моторларидан бири — арзон ишчи кучи оқимини тўхтатади.
Бундан ташқари, иш ҳақлари ва нархлар ўсиши Америка марказий банки — Федерал захира тизими учун қўшимча қийинчиликларни юзага келтиради. Иқтисодиёт сустлашганда, Трамп иқтисодий ўсишни рағбатлантириш учун фоиз ставкаларини пасайтиришни талаб қилади. Аммо инфляция босими Федерал захирани ставкаларни сақлаб қолишга ёки ҳатто оширишга мажбур қилади.
Халқаро молия институти (Institute of International Finance) экспертлари таъкидлашича, «айниқса мигрант ишчиларига боғлиқ бўлган қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ишчи кучи танқислиги иш ҳақлари ўсишига ва инфляция босими кучайишига олиб келади. Бу Федерал захира учун қўшимча муаммоларни юзага келтиради.
Шунингдек, ноаниқ бўлса-да, депортация хавфи ижтимоий ва иқтисодий беқарорликни келтириб чиқариши ва истеъмолчи кайфиятига таъсир қилиши мумкин».
Давлат харажатларини қисқартириш ва бюджет тақчиллигини йўқотиш
Трамп давлат бюджети харажатларини тежаш вазифасини миллиардер Илон Маскка ишониб топширди. Маск эса бу вазифани ўз зиммасига олган заҳотиёқ давлат харажатларини 2 трлн долларга қисқартиришни ваъда қилди.
Илон Маск. Фото: Reuters
Бундай иқтисодий чора бугунги кундаги бюджетдаги катта «тешик»ни ёпиши ва Оқ уйнинг асосий иқтисодий муаммосини ҳал қилиши мумкин. АҚШ ҳукумати охирги уч йил давомида гигант бюджет тақчиллиги билан яшаб келмоқда, бу дефицит ялпи ички маҳсулотнинг 6 фоизидан ортиқни ташкил қилади. Бу кўрсаткич тинчлик даври учун мисли кўрилмаган ҳолатдир.
Бюджет даромадлари ва харажатлари ўртасидаги бундай катта фарқ нафақат қарз тез ортишига олиб келади. Бундан ташқари, бюджетдаги тақчиллик ҳукуматни кутилмаган иқтисодий кризислар учун манёвр қилиш имкониятидан маҳрум этади. Агарда уруш, пандемия ёки рецессия юз берса, аҳолини қўллаб-қувватлаш ва бизнесни рағбатлантириш учун харажатларни кескин ошириш керак бўлади. Аммо бундай катта дефицит шароитида ҳукуматга яна қарз олиш жуда қимматга тушади ва деярли имконсиз бўлади.
Нега давлат харажатларини қисқартириш осон эмас?
Давлат харажатларини 2 трлн долларга қисқартиришни ҳимояланган бюджет моддаларини (соғлиқни сақлаш ва кексаларни ижтимоий таъминлаш) кескин камайтирмасдан амалга оширишнинг иложи йўқ. Аксинча, аҳоли қариб бораётган бир пайтда ижтимоий харажатларни ошириш зарурати пайдо бўлади.
Ҳар қандай бошқа харажатлар 1,7 трлн доллардан ошмайди. Уларнинг ярми мудофаа учун сарфланса, қолгани транспорт, таълим, уй-жой, фан ва атроф-муҳитга йўналтирилади. Уларни қисқартириш ҳам қийин.
Трамп электромобиллар учун Байденнинг «яшил» ислоҳоти доирасида жорий қилинган субсидияларни бекор қилишни ваъда қилган. Аммо бунга эришиш ҳам осон эмас. Bloomberg таҳлилларига кўра, электромобиллар ва батареялар ишлаб чиқарувчи 25 та йирик заводдан 19 таси республикачилар назоратидаги округларда жойлашган. Қолганлари ҳам Трамп ғолиб чиққан штатларда.
Шу сабабли, 2 трлн долларлик тежамкорлик ўрнига, ҳозирда йиллик 500 млрд долларгача бўлган камроқ рақам муҳокама қилинмоқда. Ҳаттоки шу ҳам катта сумма.
Бу ЯИМнинг 1,7 фоизига тенг. Бироқ, тарифларни ошириш ва мигрантларни депортация қилиш билан бирга, бундай даражадаги бюджет харажатларини қисқартириш иқтисодий таназзулга олиб келиши мумкин, дея огоҳлантиради BNP Paribas’нинг Мортимер-Ли.
Агар бюджет сиёсати кескин кучайтирилса ва рецессия бошланса, АҚШ Федерал захира тизими пул-кредит сиёсатини юмшатишига тўғри келади. Ҳозирги вазиятда давлат харажатлари юқори бўлиб, хусусий кредит ФЗТнинг юқори ставкалари билан чекланмоқда. Агар бюджет харажатлари камайиб, ФЗТ иқтисодиётни паст ставкалар билан рағбатлантирса, доллар курси пасайиши мумкин, деб ёзади Мортимер-Ли.
Трамп айнан шундай нарсани хоҳлаяпти. Аммо рецессия эвазига эмаслиги аниқ.
Долларни заифлаштириш
Трамп ва унинг вице-президенти Жей Ди Вэнс долларни заифлаштириш ғоясини бир неча бор олдинга сурган. Улар кучли доллар АҚШга зарар етказади, чунки у Хитой ва бошқа мамлакатлардан импортни арзон ва осон қилади, шу тариқа АҚШнинг саноат базасини заифлаштиради, деб ҳисоблайди.
Фото: Reuters
Трампнинг жамоаси Роналд Рейган давридаги «Плаза» келишуви сингари АҚШнинг савдо шерикларини ўз валюталарини қайта баҳолашга мажбур қилиш ғоясини ҳам муҳокама қилган.
Нега Трамп учун долларни девалвация қилиш қийин бўлади?
Institute of International Finance таҳлилчилари фикрига кўра, Трампнинг бошқа ислоҳотлари долларни кучайтиришга хизмат қилади.
«Солиқларни камайтириш, савдо тарифлари, инфратузилмага харажатлар ва миграция қоидаларини қатъийлаштириш — буларнинг барчаси кредит ставкалари кўтарилишига олиб келади, бу эса доллар янада кучайишига сабаб бўлади», — дейди улар.
АҚШ иқтисодиётига бўлган ишонч ҳам долларни кучайтиришга олиб келади. Чунки хорижлик сармоядорлар Tesla, Apple, Amazon каби йирик АҚШ корпорациялари акцияларини харид қилиш учун аввал доллар сотиб олиши керак.
Трамп жамоасининг янги «Плаза» келишуви ёки «Мар-а-Лаго келишуви»ни таклиф қилиш ғояси ҳақиқатга яқин эмас, деб ҳисоблайди OMFIF’нинг етакчи эксперти Марк Собел.
«Трамп жамоаси долларни заифлаштиришни хоҳлайди, аммо бунга қандай эришиш кераклигини тушунмайди. Тарифлар ва юмшоқ бюджет сиёсати долларни заифлаштирмайди, аксинча, уни мустаҳкамлайди», — дейди Собел Financial Times учун ёзган мақоласида.
1985 йилда имзоланган «Плаза» келишуви даврида дунё бошқача эди. Ўшанда марказий банкларни интервенция қилишга мажбур қилиш, АҚШ бюджети тақчиллигини қисқартириш ва Япония ҳамда бошқа савдо шерикларини ички талабни оширишга ундаш мумкин эди. Бу чоралар савдо ва сармоя балансини тўғрилаб, долларнинг мустаҳкамланишини камайтиришга хизмат қилган.
Ҳозирда эса марказий банклар мустақил ва уларнинг асосий вазифаси — инфляцияни назорат қилиш. Шу билан бирга, бюджетни рағбатлантириш учун ортиқча маблағ деярли ҳеч бир давлатда йўқ.
Бундан ташқари, ўша пайтда АҚШнинг асосий савдо шериклари унинг иттифоқчилари эди. Ҳозирда эса Япония, еврозона давлатлари ва Буюк Британиядан ташқари, АҚШ ўзининг асосий рақиби — Хитой билан ҳам келишувга эришиши керак бўлади.
Нефт ва газ қазиб олишнинг ўсиши
«Бурғила, жоним, бурғила!» — Трампнинг ёрқин сайловолди шиори АҚШ нефт ва газ саноатини гуллатишга ваъда беради. АҚШ дунёдаги энг йирик нефт ва газ ишлаб чиқарувчи давлат бўлиб, ушбу тармоқдаги ўсишдан манфаатдор.
Трамп нефт қувурлари қурилишига, табиат қўриқхоналарида қазиш ишларига ва суюлтирилган газ экспортига қўйилган чекловларни олиб ташлашни ваъда қилмоқда. Мақсад — бензин нархини пасайтириш, бизнес ва саноатни арзон энергия билан таъминлаш орқали даромадлар ва рақобатбардошликни ошириш.
Фото: khaleejtimes.com
«Бу имконсиз». Нега?
Қазиб чиқариш ҳажмини ошириш таклиф ортишига ва нархлар тушишига олиб келади. АҚШдаги кўплаб нефт-газ компаниялари ҳозирда ҳам рентабеллик чегарасида фаолият юритмоқда. Нархлар тушиши уларни янги қудуқлар қазиш эмас, балки мавжуд қудуқларни ёпишга мажбур қилади. Бу ковид пайтида ҳам шундай бўлганди, чунки талаб кескин пасайган.
«Трамп январда лавозимга киришгандан сўнг, қуруқликдаги нефт қазиб чиқариш ҳажми ўзгаришини кутмаяпмиз», — дейди Rapidan Energy Group компанияси нефт таҳлилчиси Ҳантер Корнфейнд. «Трамп сайловолди кампаниясида нефт нархлари тушиши ҳақида гапирганди, бироқ бир вақтнинг ўзида ҳам нархларни пасайтириш, ҳам ишлаб чиқаришни фаол ошириш мумкин эмас. Бундай бўлмайди».
Нефт ва газ қазиб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича сармоя қарорлари Оқ уй маъмурияти ёки мансабдор шахслар томонидан эмас, хусусий компаниялар томонидан акционерлар даромадини кўзлаб қабул қилинади.
Суюлтирилган газ экспорти билан боғлиқ ҳолат эса тескаридир.
Газни экспорт қилиш манфаатли, чунки унинг Европада ва Осиёдаги нархи АҚШдагига нисбатан беш баробар юқори. Байден даврида жорий қилинган экспорт чекловларини бекор қилиш компаниялар учун сотув ва фойда ҳажмини оширади. Бироқ бу ички бозорда таклифни қисқартириб, нархларни оширади. Ҳолбуки, Трамп мутлақо тескарисини ваъда қилган эди.
Нега Трампнинг ҳаракатлари чекланган?
Иқтисодчи Нуриэл Рубинининг фикрича, Трамп томонидан таклиф қилинган айрим ислоҳотлар АҚШ фаровонлигини ошириш ва нархлар ўсишини чеклашга ёрдам бериши мумкин. Аммо бошқа чоралар мувозанатсизлик ва инқироз хавфини келтириб чиқаради.
«Бизнесни қўллаб-қувватлаш, солиқларни пасайтириш, давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, регуляцияларни камайтириш, нефт ва газ қазиб чиқаришни кўпайтириш иқтисодиёт ўсишига ва инфляция секинлашишига олиб келиши мумкин», — деди Рубини Bloomberg подкастида.
Аммо у бу жараёнда муаммоли чора-тадбирларни ҳам санаб ўтди:
Рубини бу чораларнинг Америка учун стагфляция — секин иқтисодий ўсиш ва юқори инфляция шароитидаги тўхтаб қолиш хавфини келтириши ҳақида огоҳлантирди.
Маърузаларида кўпроқ қўрқинчли прогнозлари билан танилган Рубини бу сафар вазиятга нисбатан оптимистик ёндашади. Унинг фикрича, Трамп ўта деструктив сиёсат юритишга қодир эмас ва нотўғри йўлга кирса, ўз йўналишини тўғрилашга мажбур бўлади.
Бунга бир нечта сабаблар бор:
Мўътадил иқтисодий жамоа: Трампнинг иқтисодий жамоаси аъзоларининг айримлари мўътадил қарашларга эга. Масалан, бўлажак молия вазири Скотт Бессент. Рубинининг таъкидлашича, у стагфляцияга олиб келувчи сиёсат иқтисодиёт ва бозорларга зарар етказишини яхши тушунади.
Доллар ва савдо урушларига қарши позиция: Бессент кучли доллар ва савдо урушларига қарши экани, ҳатто Трамп жамоасининг монолит кўринишидан ҳам чекловчи омил бўлиши мумкин.
Ню Йорк биржаси. Фото: Reuters
Булардан келиб чиқиб, Рубини Трамп ҳукуматининг кўплаб ғоялари амалга оширилмаслиги мумкинлиги ва ички ва ташқи баланс ўрнатилишига ишонади.
Иккинчидан, бозорлар Трампнинг иқтисодий сиёсатидаги ҳар бир ҳаракатини диққат билан кузатмоқда ва ноўрин қарорлар қабул қилинса, Америка активларини оммавий сотиш билан жавоб беради. Агар Трампнинг дастлабки иқтисодий сиёсат қадамлари инфляция ортиши белгиларини кўрсатса, облигациялар нархи пасаяди, ставкалар эса кўтарилади.
«Облигациялар даромаддорлиги ўсиши фонд бозори тушишига олиб келиши мумкин. Трампни ҳақиқатан безовта қилувчи нарса бор бўлса, у ҳам фонд бозори», — дейди иқтисодчи Нуриэл Рубини.
Brookings Institution тадқиқотчиси Дуглас Редикер ҳам шундай фикрда. Унинг таъкидлашича, Трампни савдо ва тариф сиёсатларида кескин қадамлардан нафақат Америка бизнеси ва иттифоқчилари, балки савдо ҳамкорлари ҳам қайтаради. Аммо асосий чекловчи омиллар иқтисодиёт ва фонд бозори реакцияси бўлади.
Трамп лавозимга киришишидан олдиноқ жиддий сигнал берилганди. Америка марказий банки Трампнинг инфляцияга олиб келувчи режалари ҳақидаги фикрларни инобатга олиб, декабр ойида ўтказилган йиғилишда сиёсатини бироз қатъийлаштирган. Бу, ФЗТнинг кредит ставкаларини тушириш суръатлари Трамп ғалабасига қадар кутилганидек тез бўлмаслигини англатган эди.
Бозор бу қарорга тез жавоб берди. Акциялар сотуви шунчалик кенг кўламли бўлдики, рождество ва янги йил байрами оралиғида асосий индекс 3 фоизга тушди — бу каби ҳолат сўнгги марта ўтган аср ўрталарида кузатилган эди.
Америка фонд бозори икки йиллик рекордли ўсишдан сўнг, инвесторлар сабрларининг сўнги нуқтасига етди. Улар бозор тузатувларини кутишдан чарчаган ва Трампнинг дастури кутилган натижаларни бермаётганига ишора қилувчи ҳар қандай сигнал бозор сотувини келтириб чиқариши мумкин. Бу эса Оқ уйни радикал ислоҳотлардан қайтариш эҳтимолини оширади.
«Бозорларнинг кескин тушиши ёки инфляциянинг тўсатдан ўсиши Трампнинг ислоҳотлари учун энг самарали тўсиқ бўлиши ва уни сиёсатини қайта кўриб чиқишга мажбур қилиши мумкин», — дейди Дуглас Редикер.

- Тарифлар ва Хитой билан иқтисодий уруш;
- Қатъий антииммиграцион чоралар;
- Солиқларни қисқартириш ва бюджет тақчиллигининг назоратсиз ўсиши;
- Долларнинг назоратсиз девалвацияси;
- ФЗТ (Америка марказий банки) мустақиллигига аралашув.