World News in Uzbek

Ўзбекистонда доллар нархи 13 000 сўмга чиқди!

Ўзбекистоннинг бир қатор тижорат банкларида бугун 1 АҚШ доллари сотув курси 13 000 сўмга етди. Infinbank, OFB, Tenge Bank ва Hamkorbank долларни 13 000 сўмдан, KDB Bank эса 13 005 сўмдан сотмоқда.

Энг арзон сотув курси «Халқ банки», Anor Bank ва «Алоқа банк»да бўлиб, улар долларни 12 945 сўмдан таклиф қилмоқда. Сотиб олиш нархи эса банкларда 12 880–12 940 сўм оралиғида ўзгариб турибди.

Ўзбекистон Марказий банки томонидан расмий курс 12 942,01 сўм қилиб белгиланди. Шунингдек, сўнгги йилларда миллий валюта қадрсизланиши жараёни давом этмоқда: 2024 йил давомида сўм 4,71 фоизга қадрсизланди.

Молия экспертлари келгуси йилларда доллар курси бозордаги талаб ва таклифдан келиб чиқиб шаклланишини таъкидламоқда.

Доллар курси

Читайте на 123ru.net