World News in Uzbek

Депутатлар электрон сигареталарни тақиқловчи қонун лойиҳасини кўриб чиқишмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси электрон сигареталарни тақиқловчи қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда.

Таъкидланишича, ушбу маҳсулотларни аҳоли, айниқса ёшлар орасида истеъмол қилиш кўпайган.

Лойиҳада айрим турдаги тамаки маҳсулотларининг, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари, шу жумладан, электрон сигареталарни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ўтказиш мақсадида уларни сақлаш, ташиш ёки ўтказишни тақиқлаш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, бу маҳсулотларни давлат чегарасидан олиб ўтганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.

Қонун лойиҳаси 2024 йил апрел ойида жамоатчилик муҳокамасига чиқарилган эди.

Читайте на 123ru.net