World News in Uzbek

Ўзбекистонда доллар ва бошқа валюталарнинг расмий курси кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 2025 йил 8 январда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

Унга кўра:
  • доллар 17,99 сўмга кўтарилиб, 12 948,10 сўм бўлди;
  • евро 111,86 сўмга ошиб, 13 502,28 сўм бўлди;
  • фунт-стерлинг 135,09 сўмга ошиб, 16 266,70 сўм бўлди;
  • рубль 0,07 сўмга кўтарилиб, 121,01 сўмни ташкил этди.


Бундан аввал доллар курси 11,90 сўмга пастлаб, 12 930,11 сўм бўлганди. Ушбу валюта курси 2024 йил 24 декабрь куни биринчи марта 12 900 сўмдан ошганди. Тижорат банкларида доллар сотув курси 6 январь куни 13 000 сўмдан ошди.

Читайте на 123ru.net