World News in Uzbek

Трампнинг таҳдидларига Франция ва Германия қандай муносабат билдирди?

Фото: Getty Images
Германия ва Франция 8 январь куни Дональд Трампни “суверен чегаралар”га таҳдид солишдан огоҳлантирди. Бу огоҳлантириш АҚШнинг сайланган президенти Гренландияни ҳарбий йўл билан эгаллаш имкониятини рад этмаганидан сўнг эълон қилинди.

Германия канцлери Олаф Шольцнинг таъкидлашича, чегараларнинг бузилмаслиги принципи “ҳар бир мамлакатга, у шарқда ёки ғарбда жойлашганидан қатъи назар, татбиқ этилади”. Бу тамойилга ҳар бир давлат, “кичик ёки қудратли бўлишидан қатъи назар”, риоя қилиши керак.

Германия ҳукуматининг расмий вакили Штеффен Хебештрайт ҳам ”чегаралар куч билан кўчирилмаслиги керак” деган “қатъий тамойил” амал қилишини эслатди.

Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэл Барронинг таъкидлашича, Европа иттифоқи “бошқа мамлакатларга, улар ким бўлишидан қатъи назар, ўз суверен чегараларига ҳужум қилишга рухсат бермайди”.

Агар сиз мендан “АҚШ Гренландияга бостириб киришни режалаштиряптими?” деб сўрасангиз, жавоб салбий бўлади, деди у.
Вазир, шунингдек, “энг кучлининг қонуни” қайтадиган давр бошланганини таъкидлади

Биз уйғонишимиз ва ҳарбий жиҳатдан ўзимизни мустаҳкамлашимиз керак”, деди Барро. У Қўшма Штатларни “табиатан империалистик эмас” деб атади. Бироқ Франция ҳукумати вакили Софи Примас Трампнинг изоҳларида “империализм шакли” борлигини айтди.

Франция ташқи ишлар вазири Гренландияни Европа ҳудудига тегишли эканини айтди. Қайд этилишича, Дания қироллигига қарашли бўлган Гренландия 1985 йилда автономия олганидан сўнг Европа иттифоқидан чиқиб кетган.

Трампнинг таҳдидлари

2024 йил декабрь ойининг охирида Дональд Трамп бир неча баёнотларида АҚШнинг Панама канали ва Гренландия устидан назоратни ўрнатиши “Америка миллий хавфсизлиги” масаласи эканини таъкидлаган. 7 январда ўтказилган матбуот анжуманида у Панама канали ва Гренландияни қўлга киритиш учун ҳарбий ёки иқтисодий босим ўтказиш эҳтимолини рад этмаган. Шунингдек, Трамп Канадага АҚШ таркибига қўшилишни таклиф қилган.

Дания ҳукумати декабрь ойида Гренландия мудофаасига ажратиладиган маблағни камида 1,5 миллиард долларга оширишини эълон қилди. Бундан ташқари, қироллик ўзининг расмий гербини ўзгартириб, унда Гренландия ва Фарер ороллари рамзларини катталаштирди.

Читайте на 123ru.net