World News in Uzbek

Афғон кончилари Ўзбекистонда малакасини оширмоқда

Афғонистоннинг Тоғ-кон саноати ва нефть вазирлиги делегацияси икки томонлама ҳамкорлик доирасида геология ҳамда тоғ-кон йўналишлари бўйича малака ошириш учун Ўзбекистонга келди, деб хабар берди «UzA». Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Мутахассислар Ўзбекистондаги ихтисослашган таълим муассасалари базасида касбий ўқитув дастурида иштирок этмоқда. 28 кунлик курслар Uzbek Overseas Geology Company кўмагида Геология фанлари университети ҳузуридаги тоғ-кон геология тармоғи ходимларини малака ошириш институтида ўтказилмоқда.

Ўқув дастури «Геологик қидирув ва тоғ-кон саноатида лаборатория ҳамда аналитик тадқиқотлар» мавзусига бағишланган бўлиб, тингловчиларнинг амалий кўникмалари ва таҳлилий салоҳиятини кучайтиришга қаратилган.

Читайте на сайте