World News in Uzbek

Севинч Мўминова қандай турмуш ўртоқ хоҳлашини айтди (видео)

Хонанда Севинч Мўминова Мирсадикова билан бўлган суҳбатида ҳаётидан кутаётган инсон ҳақида очиқчасига фикр билдирди. Унинг айтишича, у Аллоҳдан нафақат ўзини бахтли қила оладиган, балки ўзи ҳам бахт улаша оладиган инсонни сўрайди.

Хонанданинг сўзларига кўра:

“Баъзи пайтлар Аллоҳдан сўрайман: Аллоҳим, менга мос бўлган, мен унга бахт келтира оладиган, у ҳам менга бахт келтира оладиган инсонни учрат. Мен фақат мени бахтли қиладиган деб сўрамайман. Аксинча, мен у учун хайрли, керакли инсон бўлай, у ҳам менга хайрли бўлсин. Бир-биримиз учун бахт бўлайлик, дейман. Шундай бахтни беришини сўрайман. Балки тақдиримга ёлғиз ўтиш ёзилгандир — буни фақат Аллоҳ билади.”

Суҳбат давомида бошловчи хонандадан: “Бу ҳолат яъни ёлғизлик сиз учун фожеа эмасми?” дея сўради. Севинч Мўминова эса бу саволга қатъий ва сокин жавоб берди:

“Йўқ, бу фожеа эмас. Мен ишонаманки, ёлғиз аёлларнинг ҳам у дунёда мукофоти бор. Ёлғиз яшаб, бир вақтнинг ўзида ҳам она, ҳам ота бўлиб, ҳаёт синовларини енгиб ўтаётган ҳар бир аёлнинг ажри бор. Мен Аллоҳдан сўрайман: жаннатларига лойиқ кўрсин.”

Читайте на сайте