World News in Uzbek

Қўйларга ҳам тинчлик йўқ: Жаҳонгир Отажоновдан кутилмаган ҳолат

Ўзбек эстрадасининг энг шов-шувли ижодкорларидан бири Жаҳонгир Отажонов яна жамоатчилик эътиборини ўзига қаратди. Бу сафар хонанда ноодатий видеоси билан ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди.

Тарқалган видеода Жаҳонгир Отажонов қўйнинг устига миниб олган ҳолда камерага қараб: “Ҳумо аренадаги концертимга кетвоммиз”, — дея ҳазил аралаш изоҳ беради. Ушбу лавҳа қисқа фурсатда интернетда кенг тарқалиб, фойдаланувчилар орасида турли муносабатларга сабаб бўлди. Кимдир буни оддий ҳазил, бошқалар хонанданинг навбатдаги “кутилмаган чиқиши” сифатида қабул қилди.

Шу билан бирга, Жаҳонгир Отажонов мазкур видео орқали мухлисларига муҳим янгиликни ҳам эслатди. Унинг айтишича, 10 апрель куни “Мода” номли янги концерт дастури бўлиб ўтади. Энг муҳим жиҳати — концерт тўлиқ жонли ижрода ўтказилиши режалаштирилган.

Читайте на сайте