81 ёшли аёл Minecraft билан набирасининг даволанишига ёрдам берди
Калифорнияда яшовчи 81 ёшли Сью Жеко оиласини қўллаб-қувватлаш учун замонавий технологияларни ўзига хос йўл билан ишга солди. У набираларидан машҳур Minecraft ўйинини ўрганиб, YouTube’да GrammaCrackers номли канал очди ва қисқа вақт ичида интернет фойдаланувчиларининг меҳрини қозонди. “Правила жизни” ёзишича, атиги бир ойда канал обуначилари 100 мингдан ошган.
Сью аввал геймер ҳам, видеоблогер ҳам бўлмаган — технологиялардан фақат кундалик эҳтиёж учун фойдаланган. Бироқ набираси Жекнинг оғир хасталиги уни янги имкониятларни синаб кўришга ундади. Дастлаб ўйин ва стриминг қийин туюлган бўлса-да, у влогерлик орқали даромад олишга муваффақ бўлган.
Каналдан тушаётган маблағлар — монетизация, реклама ва томошабинларнинг кўнгилли хайриялари — 17 ёшли Жекнинг даволанишига сарфланмоқда. У саратонга қарши кучли даволаш курсини бошида ўтказган, ҳозир эса узоқ реабилитация босқичида.
Аҳамиятли жиҳати, Сьюнинг Minecraft’га қизиқиши айнан Жек орқали бошланган: ўтган йили ёзда у бувисига ўйин асосларини ўргатган. Шунингдек, оила GoFoundMe платформасида ҳам хайрия акциясини йўлга қўйган бўлиб, Сьюнинг стримларини томоша қилаётганлар бу ташаббусни фаол қўллаб-қувватламоқда.