Жиззахда келин сепини МИБ орқали олди
Жиззах вилоятида ажрашувдан кейин келинлик сепини қайтариш билан боғлиқ иш ижобий ҳал бўлди. Мажбурий ижро бюроси (МИБ) Мирзачўл туман бўлимига Фуқаролик ишлари бўйича суднинг ижро ҳужжати келиб тушган бўлиб, унда фуқаро М.М. фойдасига 36 турдаги шахсий мол-мулк — келинлик сарполарини қайтариб бериш белгиланган.
Ижро ҳужжати асосида давлат ижрочиси иш бошлаб, қарздор томон билан тушунтириш ва музокаралар ўтказган. Шундан сўнг белгиланган тартибда зарур ижро ҳаракатлари амалга оширилган.
Холислар иштирокида ҳужжатда кўрсатилган барча 36 турдаги мол-мулк хатловдан ўтказилиб, ундирувчи — келинга тўлиқ топширилган.
МИБ ходимларининг тезкор ва қонуний ҳаракатлари натижасида фуқаро ўзининг қонуний мулкини тўлиқ қайтариб олишга муваффақ бўлди.