World News in Uzbek

Қирғизистондаги навбатдаги зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

Қирғиз Республикаси ҳудудида бир кун ичида иккинчи марта ер қимирлади ва бу тебраниш Ўзбекистонда ҳам сезилди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълум қилди.

Маълумотга кўра, 17 январь куни соат 18:11 да Қирғизистоннинг Боткен вилояти томонларда зилзила қайд этилган. Ер силкинишининг эпицентри Тошкентдан тахминан 215 км жанубий-шарқда жойлашган. Магнитудаси 3,3 бўлиб, зилзила 7 км чуқурликда содир бўлган.

Ўзбекистон ҳудудида зилзила кучи Сўх туманида 2 балл (22 км) ва Риштон туманида 2 балл (28 км) атрофида сезилган.

Читайте на сайте